Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг жиҳозланиши
- Дарснинг мазмуни
Даснинг вазифалари: кузатувчанлик ва хотирани ўстириш. Болаларда атроф-муҳитга нисбатан меҳр уйғотиш. Табиатдаги гўзалликни кўра билишга ва қадрлай олишга ўргатиш. Кузги табиат манзарасининг ўзига ҳос хусусиятлари ва кузги ишлар билан таништириш.
Дарснинг жиҳозланиши: Куз фасли тасвирланган расм. Кузги ишларга доир манзара тасвири. Табиат қўйнига саёҳат. Уни ташкил этишнинг имкони бўлмаган тақдирда санъат асарларининг репродукцияларидан фойдаланиш мумкин. Масалан: Ў.Тансиқбоев "Тоғда куз", З.Иноғомова "Куз", Н.Қарахан "Олтин куз", И.Ҳайдаров "Олтин куз",К.Башаров “Ўзбек кузи, Шафтолилар", Г.Чернуҳин "Фарзандлар ва набиралар", Уста Мўмин "Ҳирмонда" ва бошқалар. Бу асарларнинг ҳаммаси билан ўқувчиларни таништириш шарт эмас.Улардан айримларини (ўз ҳоҳишига кўра) танлаб олинади. Дарснинг мазмуни. Машғулот асосан икки йўналишда олиб борилади. Биринчиси, кузги табиат манзарасининг характерли хусусиятларини эстетик идрок этиш, иккинчиси кузги ишларнинг ўзига хос томонлари билан таништириш. Бу вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўқитувчи шундай объектни танлаши лозимки, бу объект ҳам куз,ҳам кузги ишлар учун харектерли кўринишда бўлсин. Дарс ўқувчиларни мактаб боғи ёки далага саёҳатга олиб чиқиш ва у ерда амалга оширилаётган ишлар билан таништиришдан бошланади. Саёҳат жараёнида ўқитувчи болалар эътиборини чиройли куз манзарасига жалб этади. Уларга куз фасли ва бу вақтдаги ўзгаришлар ҳақида сўзлаб беради: "Болалар, мана ҳозир куз фасли . У ниҳоятда чиройли, чунки кузда ҳаво совий бошлайди, натижада дарахтларнинг барглари ўз рангини ўзгартиради. Баъзи барглар қизғиш тусга киради.Ўт-майсалар сарғайган бўлади, қисқаси удар олтин рангга бурканадилар. Осмонда енгил парча булутлар пайдо бўлади. Эрталаб кузги экин ва ўтларнинг усти оппоқ қиров билан қопланади. Ерга тўкилган дарахт барглари оёқ остида шитирлайди. Октябрь ойида кеч пишар мевалар териб олинади ва токдаги ширин-шакар узумлар узилади. Ёнғоқ қоқилади. Кечки картошка, сабзи, пиёз, лавлаги каби савзавотлар йиғиштириб олинади. Бундай ишларни амалга оширишда ўқувчилар ота-оналарига, мактаб боғида эса мактаб жамоасига ёрдам берадилар. Кузда шаҳар ва қишлоқларда кўчат ўтказиш ойлиги бошланади. Бу ишларда ҳам болалар катталар билан бир қаторда қатнашадилар. Кузги йиғим-терим ишлари ниҳоятда завқлидир. Саёҳат жараёнида ўқитувчи эмоционал-эстетик вазият ҳосил қилиш мақсадида болаларга куз ва кузги ишлар ҳақидаги шеърлардан ўқиб беради. Шеър ўқиб бўлингандан сўнг, табиатнинг кўриниши болалар билан биргаликда таҳлил қилинади. Таҳлил жараёнида кузатилаётган манзара юзасидан болаларга саволлар берилади. Бу саволлар қуйидагича бўлиши мумкин: кузда табиатда қандай ўзгаришлар рўй беради? манзарада қандай дарахт турларини кўряпсиз? дарахтларнинг ўлчови бир хилми? дарахтларнинг шакли бир-биридан қандай фарқ қилади? дарахт шохларининг йўғонлиги бир хилми? дарахтларнинг тнааси ва шох-шабаларининг тузилиши қандай? осмоннинг ранги қандай? осмондаги булутларнинг шакли ёки ранги қандай? (булутлар бор бўлса). ўт ва дархатларнинг рангида фарқ борми? табиатни кузатиш жараёнида яхши таассурот қолдирган нарса нима? Табиатни кузатиш жараёнида болалар баъзи бир табиий материалларни (уруғлар, барглар, майда хашоратлар, илдизлар) коллекция учун ёки тасвирий ишлар учун йиғишлари мумкин. Кузатилаётган объект юзасидан савол-жавоб тугагач, ўқитувчи суҳбатга якун ясаб, болаларнинг жавобларини аниқлаштиради, камчиликларини тўлдиради, хатоларини тузатади. Агарда дарс сифнда ўтказиладиган бўлса, ўқитувчи юқорида номлари қайд қилинган тасвирий санъат асарларининг репродукциялари, диапозитивлари, слайдаларини болаларга кўрсатиб, уларни бутун синф ўқувчилари билан биргаликда таҳлил қилади шеърлар ўқилади, куз фасли ҳақида диафильм намойиш этилади, мусиқа тингланади. Лекин шуни ҳам қайд қилиш лозимки, дарс синфда қанчалик илғор методлар билан олиб борилмасин, барибир айнан табиат қўйнига қилинган саёҳатнинг ўрнини боса олмайди. Шунинг учун ўқитувчи дарсни иложи борича табиат қўйинда ўтказишга ҳаракат қилиши лозим. Уйга болаларни яшаш жойларидаги биронта олтин рангга кирган дарахт расмини ишлаш вазифа қилиб топширилади. Бадиий қуриш-ясаш машғулотлари асосан бошланғич синфларда ўтказиш режалаштирилган. Бундай машғулотларни ўтказиш учун болаларга турли-туман табиий ва бадиий матнриаллар зарур бўлганлиги сабабли ўқитувчи бу масалага ўз эътиборини кўпроқ қаратиши керак бўлади. Ўқитувчи барча болаларни бундай материаллар билан таъминлай олмаган тақдирда бу ишга ўқувчиларни жалб этиш зарур бўлади. Табиий ва бадиий, ташландиқ материалларни тўплаш учун синфда махсус жой ажратилган бўлиб, уни болалар тўлғизиб туришлари керак бўлади. ,,,,,,расм. Қуриш –ясаш машғулотларига хос бўлган бир муҳим жиҳат шундаки, бунда ўқитувчи ва болалар бир вақтда амалий ишларни бажарадилар. Айрим машғулотларда (кўпинча 3-4 синфларда) амалий иш учун ҳамма тайёргарлик тугангани ва топшириқ барча болалар учун тушунарли бўлганидан сўнг улар топшириқни бажаришга киришадилар. Бадиий қуриш-ясаш машғулотларида ўқитувчи болаларни фақат бирхил материал ёрдамида ишлашни билан чегаралаб қўймаслиги лозим. Улар ҳам табиий, ҳам бадиий, ҳам ташлндиқ материаллар бўлишлиги мумкин. Бундай машғулотларда ўқитувчи табиий ва ташландиқ материаллар ёрдамида хашорат, қуш, ҳайвон, одам кабиларнинг шаклини кўрсатиши муҳимдир. Масалан, илдизда илон, калтакесак, илон балиқ, ёнғоқ пўчоғидан тошбақа косаси, тухум пўчоғида пингвин, жўхори ўзагида ҳайвон танаси шаклларини кўриш мумкин. Бадиий қуриш-ясаш ишларида ўқитувчи материалларнинг хусусиятлари (қаттиқ, юмшоқ, мўрт, оғир, енгил, ялтироқ, эгилувчан в.б.) ҳақида, улар билан тўғри муносабатда бўлишлик ҳақида ҳам болаларга етарлича ва кенг тушунча бериши керак бўлади. Турли материаллардан ясалган нарсаларни тўплаб, уларни болаларга тез-тез намойиш этиб туриш уларни ижодкорлигини фаоллаштиради, табиий ва ташландиқ материаллардан нарсалар шаклини қуришга йўналтиради. Машғулотларнинг самарадорлиги болаларни уйда, кўчада, саёхат вақтида табиий ва ташландиқ материалларни кўплаб йиғиш ҳамда мактабга олиб келишга ҳам боғлиқ. Шунинг учун ўқитувчи ҳар бир дарсда бу ҳақда болаларга кўрсатма бериши, янги бажарилган оргинал қуриш-ясаш ишларидан уларга кўрсатиб туриши яхши натижалар беради. Қуйида бадиий қуриш-ясаш мавзусига доир машғулот ишланмаси берилган. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling