Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629
Аутстаффинг (инглизча “out”–“ташқари” ва. “staff”–“штат”
сўзларидан) – бу ходимнинг ўз корхонасининг штатидан ташқарида – иш ўрнидан бошқа жойдаги корхона ёки ташкилот иш берувчиси билан тузган меҳнат шартномаси асосида у томонидан берилган вазифани бажаришдир. Компаниялар иш билан бандликнинг ушбу шаклига ишлаб чиқариш жараёнларини мақбуллаштириш, ходимлар билан эгилувчан меҳнат муносабатларини йўлга қўйиш учун фойдаланади. Аутстаффинг хизматининг асосий мақсади персонал сонини мақбуллаштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Иш билан бандликнинг бундай шаклидан фойдаланиш иш берувчиларга қуйидаги имкониятлар яратади: персонал билан иш олиб бориш бўйича алоҳида хизматларга эга бўлмаган корхоналар учун ходимларни бошқаришни мақбуллаштириш; корхонанинг кадрлар хизмати таркибини мақбуллаштириш; корхона бухгалтерияси фаолияти ҳажмини такомиллаштириш; штатдаги ходимлар сонини камайтириш; иш берувчига ходимлар билан ижтимоий-меҳнат муносабатлари бўйича ўз мажбуриятларидан соқит бўлиш; ходимлар сонининг реал иш ҳажмига мутаносиблигини таъминлаш; бюджет маблағларини самарали тақсимлаш; ходимлар олдидаги ҳуқуқий мажбуриятларидан ҳоли бўлиш; ходимни ишга олиш, унга иш ҳақи тўлаш, турли ижтимоий тўловларни амалга ошириш, ҳисоботларни тайёрлаш учун чиқимларни тежаш; ўз ходимларини ишдан бўшатишга мажбур бўлмаслик. Аутстаффингда иш берувчиларда персоналнинг амалдаги сонини сақлаб турган ҳолда ходимлар миқдорини тартибга солиш имкониятини туғилади. Бунда компаниялар бутун диққат-эътиборини ўзининг асосий бизнесини ривожлантиришга қаратиш имконияти пайдо бўлади. Аутстаффингни айниқса маъмурий ходимлар сонини мақбуллаштириш ва лойиҳа ишларини бажаришда қўллаш самаралидир. 79 Бугунги кунда ривожланган давлатларда аутстаффинг хизматини ихтисослаштирилган компаниялар йўлга қўйган. Жумладан, АҚШда ана шундай хизматлар таклиф этаётган 2000 мингтадан кўпроқ компания мавжуддир. Евроиттифоқда аутстаффинг орқали йилига 7 млн. киши ишга жойлашади, Ушбу мамлакатда аутстаффинг бозори айланмаси ҳажми йилига 80 млрд. доллардан ортиқни ташкил қилади. Аутстаффинг орқали йилига 10 млн. киши ишга жойлашади Европа Иттифоқи мамлакатларида эса бу кўрсаткич йилига 7 млн. нафардан ошади. Ўзбекистонда аутсаффинг бозори шаклланиш босқичидадир. Ҳозирча мамлакатда бундай хизмат кўрсатаётган саноқли ташкилотлар фақат персонални танлаш ёки консалтинг хизмати кўрсатишга ихтисослашган. Яъни улар ходимни корхона ва ташкилот штатлари ташқарисига чиқаришни қўшимча хизмат сифатида кўрмоқда ва булардан бирортаси буни ўз фаолиятининг асоси қилиб олмаган. Фақат яқиндагина аутстаффинг соҳасида жаҳон стандартларига мувофиқ иш кўра бошлаган иккита компания – “STAFAR Human Resource Management” ва “STAFAR Employment” пайдо бўлди. Ўзбекистонда аутстаффингни ривожланиши катта истиқболга эга. Чунки мамлакат иқтисодиётининг инновацион ривожланишга ўтказилиши хўжалик юритиш субъектларидан бозорларда барқарор рақобат устунлигига эга бўлиши учун ўзининг асосий фаолиятига хос бўлмаган хизматларни аутстафферларга топширишга мажбур бўлади. Бу эса меҳнат бозорида аутстаффингга талабнинг кескин ошириши керак. Иш билан бандликнинг яна бир беқарор шакли аутсорсингдир. Аутсорсинг(инглизча “outsourcing” – “ташқи манба ва/ёки ресурсдан фойдаланиш” сўзидан) – компания томонидан шартнома асосида ўз йўналиши учун асосий ҳисобланмаган муайян ишлаб чиқариш функцияларини (бухгалтерия ҳисоби, юридик хизматлар, маркетинг тадқиқотлари, ахборотларни қайта ишлаш ва ҳоказоларни)ушбу соҳа бўйича ихтисослашган бошқа шерикка топшириш. Шу жиҳатдан аутстаффинг билан аутсорсинг ўртасида баъзи ўхшашликлар бор (3.2-жадвал). Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling