35
Тенглик. Бирорта ҳам одам, бирорта ҳам
мамлакат
ривожланиш неъматларидан фойдаланиш имкониятларидан маҳрум
қилинмаслиги керак.
Бирдамлик. Глобал муаммолар
тенглик ва ижтимоий
адолатнинг асосий принципларига мувофиқ, чиқимлар ва
масъулиятни адолатли тақсимлаш асосида ҳал этилиши керак. Азоб
чекаётганлар ёки энг ноқулай шароитга тушиб қолганлар энг қулай
вазиятда бўлганлардан ёрдам олиш имкониятига эга бўлишлари
керак.
Бағрикенглик. Динлар,
маданиятлар ва тиллар хилма-
хиллигига қарамасдан одамлар бир бирларини ҳурмат қилишлари
керак. Жамиятлар доирасида ва жамиятлар ўртасидаги
тафовут
қўрқитишга ҳам, таъқиб қилишга ҳам асос бўлмаслиги зарур, балки
бу турфаликка инониятнинг энг қимматли
бойлиги сифатида
ёндашилиши зарур. Жаҳон маданияти ҳамда барча цивилизациялар
ўртасидаги мулоқот фаол рағбатлантириб борилиши керак.
Табиатга ҳурмат. Барқарор ривожланиш қоидаларига
мувофиқ, барча тирик мавжудот ва табиий ресурсларни муҳофаза
қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш негизига эҳтиёткорлик
қўйилиши лозим. Фақат шу йўл билангина бизга табиат томонидан
инъом этилган улкан бойликларни келгуси авлодлар учун сақлаб
қолиш мумкин. Ҳозирги ишлаб чиқаришнинг ва истеъмолнинг
беқарор моделлари келажакда
бизнинг фаровонлигимиз ва
авлодларимизнинг фаровонлиги манфаатларида ўзгартирилиши
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: