Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Миллий инсон капитали
- “Инсон омили”
2. Корхонанинг инсон капиталида ҳозирги вақтда савдо
белгиси, персонал ва янги технологиялар сифатидаги номоддий активлар алоҳида роль ўйнайди. Бу капиталга, шунингдек шахсий инсон капитали активларини (лицензиялар, патентлар, муаллифлик гувоҳномалари), фирманинг номоддий активларини (товар белгилари) ташкилий капитал, таркибий, капитал, бренд-капитал ва ижтимоий капиталини киритиш мумкин. 32 3. Миллий инсон капитали ижтимоий, сиёсий капитални, миллий интеллектуал устуворликларни, миллий рақобат устунликларини ва миллатнинг табиий салоҳиятини қамраб олади. Миллий инсон капитали ҳар бир ривожланаётган мамлакат миллий бойлигининг ярмидан кўпроғини, жаҳоннинг тараққий этган давлатларида эса 70,0-80,0 % дан ортиғини ташкил этади. “Инсон омили”га оид ҳозирги давр назариясида унинг асосий уч унсури ажратиб кўрсатилади: 1) инсон капитали, унга ана шу капиталга даромад мос тушади; 2) табиий қобилиятлар, уларга ана шу қобилиятларга рента мос тушади; 3) соф меҳнат. Юқоридагиларнинг дастлабки икки омили инсон капиталини, ҳамма унсурлари эса умумэътироф этилган маънодаги меҳнатни ифода этади. Замонавий инновацион иқтисодиётдаги сифат ўзгаришлари инсон капиталининг аҳамияти беқиёс ошганидан далолат беради. Экспертларнинг маълумотларига кўра сўнгги 100 йил мобайнида жаҳонда ишлаб чиқаришда жисмоний меҳнатнинг салмоғи 90% дан 10% га камайган. Яқин йиллар ичида эса ушбу кўрсаткич 5% га тушиши прогноз қилинмоқда. ХХ асрнинг 80-йилларига келиб инсон фақат ижтимоий неъматларни яратувчиси эмас, балки ижтимоий бойликнинг ҳал қилувчи субъекти ҳам эканлиги тўғрисидаги хулосага келинди. Буни А.Маршалл шундай таърифлаган эди: “... инсон – бойликни яратишнинг асосий воситаси ва у бойликнинг пировард мақсади бўлиб хизмат қилади” 7 . 1987 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожлантиришни режалаш қўмитаси таркибий қайта қуришда инсон чиқимлари соҳасида тадқиқотлар олиб бориш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу тадқиқот муаллифлари – инглиз иқтисодчилари Кейт 7 Маршалл А. Принципы политической экономии / Пер. с англ. Т. 1. - М.: Прогресс, 1983. – С.246. 33 Гриффин ва Жон Найт ҳамда 1982-1988-йилларда Покистоннинг молия вазири вазифасида ишлаган Маҳбуб ул-Хақ ўз изланишлари- нинг натижасини “Инсон салоҳиятини ривожлантириш: ривожланиш стратегиясининг ёддан чиқарилган мезони” маърузасининг лойиҳасини эълон қилдилар 8 . Ривожланишнинг умумий назариясига улар томонидан туб жиҳатдан янгича ёндашув биринчи марта Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1990- йилги Инсон тараққиёти тўғрисидаги глобал маърузасида ўз ифодасини топган инсон тараққиётининг назарий- концептуал асосини яратди. Бу ҳақда таниқли француз иқтисодчиси, Нобель мукофотининг лауреати М.Алле “демократик ва инсонпарвар жамиятда олий мақсад ва диққат маркази давлат эмас, балки инсондир” 9 деб таъкидлаган эди. Ана шу ва бошқа ғоялар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ривожланиш дастурининг экспертлар гуруҳлари томонидан бирлаштирилиб, инсон тараққиётига концептуал ёндашув асосини яратади. Мазкур ёндашув 1990 йилги Инсон тараққиёти тўғрисидаги глобал маърузада ўз ифодасини топди. БМТ Ривожланиш дастурининг таърифича: “Инсон Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling