34
билим эгаллаш, касб кўникмаларини такомиллаштириш орқали
инсон имкониятларини кенгайтириш бўлса, иккинчи тарафдан,
одамлар томонидан эгаллаган қобилиятларини ишлаб чиқариш,
маданий, сиёсий фаолияти ва дам олиш мақсадлари учун
ишлатишдир. Бошқача қилиб
айтганда, мазкур концепция инсон
тараққиётига фақат ишлаб чиқариш
фаолияти учун ресурсларни
шакллантириш ва моддий бойликларни кўпайтиришга интилишнинг
ўзинигина қамраб олмайди.
Инсон тараққиёти концепциясининг асосий усуллари
Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг Минг йиллик ривожланиш
декларациясида эълон қилинган эди. Мазкур декларацияда XXI
асрда халқаро муносабатлар учун қатор асосий қадриятлар ҳал
қилувчи аҳамиятга эга бўлиши кўрсатилган. Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг қадриятларга қуйидагилар тааллуқлидир (1.3-расм):
1.3-расм. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Do'stlaringiz bilan baham: