- Когнитив психология - бу психологияда билиш жараёнларини (лот. cognitio - билиш), хотира фаолиятини, мотивация ва хулқ-атворда билиш ролини ўрганадиган йўналиш. Когнитив психологиянинг асосчисини психолог Жан Пиаже деб ҳисобланиш мумкин, у болалар психологиясида бир қатор жуда муҳим тадқиқотлар олиб борган.
- Аарон Бек ўз ишининг терапия тамойилларига асосланган амалий қисмида «Депрессияни даволаш учун самарали психотерапиянинг аҳамияти ўз-ўзидан равшан ва биз ўз вазифамизни кўрсатмаларни аниқ белгилашда ва уни ишлатиш учун контрендикациялар, шунингдек депрессияли беморни даволашнинг умумий жараёнида унинг ролини аниқлаш муҳим.
Когнитив психология ўтган асрнинг 60-йиларида бихевиоризмга альтернатив сифатида пайдо бўлган. - Когнитив психология предмети- шахснинг когнитив сфераси, яъни билиш жараёнларидир. Когнитив сферага: идрок, диққат, хотира, тафаккур, яън таббий ва сунъий интеллектни ташкил этувчилар киради.
- «Когнитивная, или иначе познавательная, активность – это активность, связанная с приобретением, организацией и использованием знания. Такая активность характерна для всех живых существ, и в особенности для человека. По этой причине исследование познавательной активности составляет часть психологии» (Ульрик Найссер «Познание и реальность»).
ЭГО-ПСИХОЛОГИЯ - Эго-психология асосчиларидан бири Э.Эриксон.
- Э. Эриксонни концепциясига асосан шахсни таркиб топиши бир-биридан сифат жиҳатидан фарқли даврларни босиб ўтиш билан боғлиқ бўлиб, бунда инсонни ички дунёси билан уни борлиққа бўлган муносабати тубдан ўзгаради.
- Э. Эриксон шахс ривожланишида 8 та ҳаётий психологик инқирозларни кўриб чиқади. Улар қуйидагилардан иборатдир:
- 1. Ишониш ва ишонмаслик инқирози (ҳаётнинг биринчи йили давомида).
- 2. Автономия ва уят ҳолида иккиланиш, шубҳаланишга қарама-қаршилик (2-3 ёшлар орасида).
- 3. Айбни ҳис қилишга қарши ташаббусни намоён бўлиши (3 дан 6 ёшгача бўлган давр).
- 4. Тўла қийматга эга бўлмаслик комплексига қарши меҳнатсеварликни намоён бўлиши (7-12 ёшгача).
- 5. Индивидуал комформизмга қарши, шахсий ўз-ўзини англаши (12-18 ёшгача).
- 6. Шахсий психологик яккаланишга қарши муомалалик (20 ёшга яқин).
- 7. Ўз-ўзини ўйлашга қарши ёки келажак авлод ҳақида қайғуриши, ғамхўрлик қилиш (30 дан 60 ёшгача).
- 8. Қайғуришга қарши кечирилган умрдан қониқиши (60 дан катта).
Do'stlaringiz bilan baham: |