Гуруҳ фиш 610-18


Download 144.61 Kb.
bet1/2
Sana29.11.2020
Hajmi144.61 Kb.
#155557
  1   2


Гуруҳ

ФИШ

610-18

Islomjon Abdulazizov



ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ - 8

Мавзу: Ярим ва тўлиқ қўшувчи мантиқий элементлар

Ишнинг мақсади:Ярим ва тўлиқ қўшувчи мантиқий элементлар билан танишиш ва ярим сумматор ва тўлиқ сумматорларни ўрганиш.

Назарий қисм:

Сумматор. Иккита иккилик сони устида арифметик қўшиш операциясини бажарувчи комбинацион схема сумматор деб номланади. Сумматор, микропроцессордаги арифметик - мантиқ блокнинг асосий қисмидир. Сумматорнинг икки хил кўринишини фарқлашади: ярим сумматор ва тўлиқ сумматор. Тўлиқ сумматор шу билан фарқ қиладики, унинг қўшимча киришига олдинги йиғинди схемадан силжитиш сигнали берилади. Бундай қўшимча кириш ярим сумматорда йўқ. Сумматорлар разрядлиги билан характерланади. Бир ва кўп разрядли сумматорлар мавжуд. Кўп разрядли сумматорлар одатда бир разрядли сумматорлар асосида қурилади. Ярим сумматорнинг шартли белгиланиши 6,а - расмда, тўла сумматорникиеса 6,б- расмда кўрсатилган. Уш бурасмдануқталар иккилик сонлар, - силжитиш сигналлар, кирувчи силжитиш сигнал, - иккита сон йиғиндиси.

Бир разрядли яримсумматорнинг хақиқийлик жадвали 7 – расмда келтирилган. Ушбу жадвал берилганлари асосида мантиқий функцияларининг оддий дизъюнкти вформасидан фойдаланиб, йиғинди - василжитишсигналиформулалариосонъосилқилинади.

Ушбу формулаларни анализ қилишдан яримсумматорни қуриш учун “ВА”, “ЙЎҚ” инверторларива “ЁКИ” схемаларидан фойдаланиш кераклиги келиб чиқади. Ярим сумматорнинг функционал схемаси 8-расмда кўрсатилган. Ярим сумматорнинг киришига уланган иккита инвертирлар ёрдамида, ички тўрт разрядли маълумотлар шинасида мантиқий сигналларнинг уюшмаси - дастлаб шакиллантирилади. Сўнгра мантиқий кўпайтириш ва қўшиш схемалари ёрдамида талаб етилган ярим сумматорнинг чиқиш сигналларини хосил қиламиз.

Одатдатўлиқсумматор 9-расмда кўрсатилагандек иккита ярим сумматордан тайёрланади. Уларнинг биринчиси кирувчииккилик сигналларни қўшиш учун ишлатилади. Иккинчи ярим сумматор ёрдамида кирувчи силжитиш сигнали хисобга олинади. “ЁКИ” схемаси ёрдамида чиқувчи силжитиш сигнали шакллантиради.

Комбинацион қурилмаларнинг чиқишларида сигналлар бирвақтда пайдо бўлмаслиги мумкин. Мисол учун, тўла сумматорда чиқишдаги силжитиш сигнали йиғинди сигналидан олдин пайдо бўлади. Бу, сигналларнинг кўп сондаги поғонали хисоблашлардан кейин ўтиши билан изохланади.

Бундан ташқари импульсли сигналда мантиқий сигналнинг қиймати аниқланмаган вақт интервали мавжуд. Ушбу сабаблар бир вақтда бошқарувчи сигналларни пайдо қилмасдан, рақамли қурилманинг ёлғондан ишлаб кетишига, қўшимча паразит импульсларни пайдо қилишга ва хакозоларага олиб келади. Бунга ўхшаш четга чиқишлар, яъни бузилишлар рақамли қурилмада “баъслашишлик” деб аталади.



“Баъслашишлик” ни бартараф қилиш учун рақамли қурилманинг барча елементларининг иши синхронизацияланади. Бунинг учун елементлар таркибига қўшимча “ВА”, “ЁКИ”, “ЙЎҚ” схемалари киритилади. Улар ёрдамида барча маълумоцигналлари қисқа – махсус синхронизацияли импульс сигнали берилганда пайдо бўлади. Саноатда ишлаб чиқариладиган комбинацион схемаларда одатда, синхронизация сигналини бериш учун махсус “ЧИҚИШ” назарда тутилган. Бу холда чиқиш сигнали фақат цинхронизация сигнали берилгандагина ўзгаради.

Download 144.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling