Гуруҳи мураббийсининг 2022-2023 ўқув йилининг март ойи бўйича Ҳисоботи
Download 16.71 Kb.
|
Баённома № 24
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электроника ва автоматика” факультети
- Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!
- афта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти
121-19 гуруҳи мураббийсининг 2022-2023 ўқув йилининг март ойи бўйича ҲИСОБОТИ Ҳисобот даврида ҳар хафтада гуруҳ талабалари билан мунтазам ахборот соатлари ўтказилди. Талабалар давоматлари ва ўзлаштиришлари назорат қилиб борилди. Ижарада яшайдиган талабалар яшаш шароитлари билан танишилди. Кўп дарс қолдирган талабалар билан ишланди. Уларнинг ота-оналари билан доимий равишда телефонда гаплашиб турилди ва уларнинг уйларига хат юборилди. “Электроника ва автоматика” факультети “Радиотехник қурилмалар ва тизимлар” кафедраси 121-19 РҚТ Гуруҳининг масофавий ўтказилган “Ахборот соатлари” нинг _24_-сонли баённомаси 03.03. 2023 й. Қатнашдилар: Мураббийлар кенгаши раиси Н.Байматова, гуруҳ мураббийси ва барча талабалар. Кун тартибида: "Сен авлиёсан – муқаддас аёл" – 8-март Халқаро хотин-қизлар куни. Хафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар. Турли масалалар. Биринчи масала юзасидан гуруҳ мураббийси О.Б.Турсунов сўзга чиқди ва талабаларни янги ўқув йили бошланганлиги ва 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан табриклади. Куратор талабалар билан "8 март-халқаро хотин-қизлар куни" мавзусида суҳбат ўтказди. Ахир сиз муқаддас, муқаддас аёлсиз.". Ўзбекистон хотин-Қизлар қўмитаси 1991 йилда ташкил етилган Ўзбекистон хотин-қизларининг ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилотидир. Бу республиканинг енг кўп сонли ва нуфузли аёллар ташкилоти. Қўмита 207 ҳудудий бўлинмани (14 вилоят, 193 шаҳар ва туман) бирлаштиради, 41 мингдан ортиқ бошланғич ташкилот мавжуд. Сўнгра давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат мустақиллигининг ўттиз йиллик муқаддас байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича алоҳида қарор қабул қилингани, қарорда ушбу байрамни “Ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган шиор остида нишонлаш тавсия этилгани айтиб ўтилди. Ғоя, шубҳасиз, ўта жозибали, серқирра. У ҳар қандай Ўзбекистонликни руҳлантира олади. Айни пайтда, мазкур шиор мамлакатимизнинг бугунги кундаги ҳолатига ҳам мос. Мамлакат раҳбари томонидан эълон қилинган ушбу қарорда халқимизнинг бугунги кундаги куч-қудрати, шижоати, матонати, қаҳрамонлик манбаи, шубҳасиз, мустақиллик деган феномен ҳодиса билан боғлиқлигига алоҳида эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, бугун мустақиллигимизнинг муаззам байрамини муносиб равишда нишонлаш арафасида биз барчамиз Ватанимиз ва халқимизнинг узоқ ва яқин тарихига, унинг истиқлол каби муқаддас туйғу учун минг йиллар давомида олиб борган курашлари тарихига назар ташлашимиз аслида бугунги дориломон кунлар учун ўз жони ва қонидан кечган минглаб юртпарварлар руҳини шод қилиш билан баробардир. Қарор мамлакатимиз халқларини ўз Ватанидан фахрланиш, уни севиш, унинг ҳар бир қарич ерини муқаддас, деб билиш руҳи билан суғорилган. Ахир, киндик қони тўкилган, ота-боболар томонидан буюк цивилизация яратилган, маърифатли дунё доимо тан берган Ўзбекистондек жаннатмакон юртни қандай қилиб севмаслик мумкинлиги гапирилди. Иккинчи масала юзасидан Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик! мавзусида суҳбат ўтказилди. Суҳбатда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ушбу шиор бугун кундалик ҳаётимиздан чуқур ва ажралмас ўрин олиб, юракнинг туб-тубидан жой эгаллагани, одамлар чеҳрасида табассум, бутун дунёни хавф ва тахликага солган пандемиянинг оғир асоратлари ҳам бир зумга унутилгандек, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, одамларни рози қилиш, аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги ислоҳатлардан мамнунлик ҳисси юз-кўзларида акс этганлиги айтиб ўтилди. Кейинги масала бўйича хафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциядаги ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувидаги нутқини ўрганиш бўйича тайёрланган маъруза матни ўрганилди. Ундан ташқари талабаларни Тошкент давлат техника университети одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти, университет худудида ва бинолари ичида ўзини тутиш қоидалари билан таништирилди. Гуруҳ мураббийси Турсунов О.Б. Гуруҳ сардори Бекмуродов Н.М. Download 16.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling