Gurux qurbonov maqsadjon
Инновацион салоҳиятни ва инновацион фаолликни баҳолаш
Download 24.51 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моддийтехник
2. Инновацион салоҳиятни ва инновацион фаолликни баҳолаш
Инновацион тизим шакллантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири мамлакат минтақаларини инновацион ривожлантириш ҳамда илмий тадқиқот ва ишланмаларнинг инновацион салоҳияти ва инновацион фаолликни баҳолаш ҳисобланади. Бунда инновацион фаоллик ҳудуднинг ривожланишини таъминлайдиган ягона омил саналадиган вазият юзага келиши мумкин. Ҳудудлар иқтисодиѐтининг инновацион ривожланиш йўлига ўтишини интеграл баҳолаш учун ушбу ҳудудларда амалий ИТТКИ босқичида бўлган, саноатда қўллаш ва ўзлаштириш башорат қилинаѐтган илмий тадқиқот ва ишланмалар маълумотларини экспертиза қилиш зарур. Экспертиза ўтказишнинг асосий мақсади – инновацион лойиҳалар маълумотларини инновацион турдаги иқтисодиѐтга ўтиш салоҳиятини шакллантиришга киритиш имкониятларини аниқлашдир. Экспертиза технологияси қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур: ишлаб чиқилган ИТТКИ ва инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий баҳоларини тавсифлайдиган кўрсаткичлар ишончлилигини ҳисоб-китоб қилиш; ҳисоблаб чиқилган самарадорлик кўрсаткичлари: а) соф дисконтланган даромад (СДД); б) дисконтланган даромадлилик индекси (ДДИ); в) ўзини қоплаш муддати; г) ички даромадлилик меъѐри (ИДМ) сифатини баҳолаш. Лойиҳалар самарадорлиги ҳисобкитобларининг ишончлилигини баҳолаш инновацион лойиҳалар вужудга келтирадиган пул оқимлари ҳисоб-китоблари ва башорат нархларига асосланади. Экспертиза ва инновацияларни танлашнинг кўп вариантли тизими асосида илмий ва технологик салоҳиятларни ривожлантириш ҳисобига ҳудудларни ривожлантириш иқтисодий кўрсаткичлари ва инновацион портфель ишлаб чиқилади. Бунинг учун амалий ИТТКИ босқичида бўлган ҳамда саноатда қўллаш ва ўзлаштириш мўлжалланган илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг инновацион салоҳияти ўрганилади. Илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг инновацион салоҳиятини баҳолаш қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади Илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг инновацион салоҳиятини баҳолаш кўрсаткичлари Салоҳият таркибий қисмлари Кўрсаткичлар Кадрлар 1. Илмий-техник ходимлар (тадқиқотчилар, конструкторлар, технологлар, экспериментал база ишчилари), жумладан, фан докторлари, фан номзодлари ва илмий даражаси бўлмаган ходимлар умумий сони. 2. Ушбу илмий йўналиш бўйича ўртача меҳнат стажи. 3. Ушбу илмий йўналиш доирасида илмий мактаб мавжудлиги. 4. Ушбу илмий йўналиш мавзуларида диссертация ҳимоя қилган фан докторлари ва фан номзодлари сони Ахборот 1. Ушбу илмий йўналиш мавзулари бўйича чоп этилган нашрлар, жумладан, хорижда чоп этилган монография ва нашрлар сони. 2. Нашрлардан цитата келтиришлар, жумладан, хорижда. 3. Илмий анжуманларда иштирок этиш учун, жумладан, хориждан таклифлар сони. 4. Илмий йўналиш мавзулари бўйича кашфиѐтлар мавжудлиги 5. Илмий йўналиш мавзулари бўйича, жумладан, хорижда патентланган ихтиролар сони. 6. Сотилган лицензиялар сони. 7. Ушбу илмий йўналиш бўйича давлат миқѐсида мукофот билан тақдирланган илмий натижалар мавжудлиги Моддийтехник 1. Молиялаштириш ҳажми, жумладан, давлат бюджетидан, бюджетдан ташқари фондлардан, бошка манбалардан. 2. Ушбу илмий йўналишда фойдаланиладиган, жумладан, хизмат муддат 5 йилдан кам бўлган илмий ва ишлаб чиқариш асбобускуналарининг баланс қиймати 3. Илмий йўналишнинг асбоб-ускуналар ва материаллар билан таъминланганлик даражаси (шкала бўйича ўзини-ўзи баҳолаш). 4. Ишчи майдонлар билан таъминланганлик даражаси (шкала бўйича ўзини-ўзи баҳолаш). 5. Синов-экспериментал база билан таъминланганлик даражаси (шкала бўйича ўзини-ўзи баҳолаш). 6. Ижтимоий муаммоларнинг ҳал қилинганлик даражаси (шкала бўйича ўзини-ўзи баҳолаш) Download 24.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling