Х-боб. Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши
Download 226.5 Kb.
|
10-боб. Тадбиркорлик фаолияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аралаш компаниялар
- Кооператив тадбиркорлик
Давлат ишлаб чиқариш корхоналари – бу корхоналарнинг анча кенг тарқалган ташкилий, ҳуқуқий шаклидир. Улар алоҳидалашган мол-мулкка эга бўлиб, хўжалик фаолияти билан бирга давлат томонидан белгиланган доирада бошқариш ва тартибга солиш вазифаларини ҳам бажаради, яъни давлат корпорациялари ўзида тижорат корхоналари ва давлат органлари белгиларини мужассамлаштиради.
Аралаш компаниялар - ҳиссадорлик жамиятлари ва мажбуриятлари чекланган ширкатлар шаклида ташкил қилиниб, акциялари давлатга ва хусусий омонатчиларга тааллуқли бўлади. Аралаш компаниялар ҳиссадорлик жамиятлари тўғрисидаги қонун асосида иш юритади ва юридик шахс ҳисобланади, хўжалик фаолиятида хусусий фирмалар билан баробар тижорат асосида қатнашади. Шу билан бирга, улар хусусий фирмаларга нисбатан маълум имтиёзлардан фойдаланади. Бу имтиёзларга давлат томонидан молиявий ёрдам ва дотациялар бериш, чет эл лицензияларини енгил шартлар билан олиш, бошқа давлат корхоналаридан хом ашё ва ярим фабрикатларни қатъий белгиланган нархларда олиш, ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш учун бозор билан таъминланганлик ва шу кабилар. Ҳамма вақт корхона (фирма) жамоа тадбиркорлигини амалга ошириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий категория сифатида корхона ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларини ташкил қилишнинг асосий бирламчи бўғини ҳисобланади. Ҳуқуқий нуқтаи назаридан корхона деганда юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган мустақил хўжалик юритиш субъекти тушунилади. Улар ўзига бириктирилган мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқаради ва сотади, ишларни бажаради ва хизматлар кўрсатади. Корхоналарнинг мулкчилик мавқеидан ташқари хилма-хил ташкилий–хуқуқий шакллари ҳам мавжуд бўлади. Корхоналар хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, ишлаб чиқариш кооперативлари, жамоа корхоналари, ижара корхоналари, хўжалик бирлашмалари шаклида тузилиши мумкин. Кооператив тадбиркорлик – жамоа тадбиркорлигининг алоҳида шакли бўлиб, жамоа мулкига асосланади ва кооперация аъзоларининг унинг фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этишини тақозо қилади. Кооператив мулкчиликка асосланган тадбиркорликнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: ишловчиларнинг ишлаб чиқариш воситалари билан бевосита қўшилиши (хусусий мулкчиликда бундай қўшилишда мулкдор, давлат мулкчилигида эса давлат воситачи ҳисобланади); кооперация аъзоларининг ишлаб чиқариш воситаларидан кенг фойдалана олиши; уларнинг иқтисодий жиҳатдан тенг ҳуқуқлилиги; жамоанинг ўз-ўзини бошқаришни амалга ошириши; жамоа ва шахсий манфаатлар уйғунлиги юзага келиши ва ҳ.к. Download 226.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling