Х-боб. Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши


Download 226.5 Kb.
bet1/15
Sana09.06.2023
Hajmi226.5 Kb.
#1469903
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
10-боб. Тадбиркорлик фаолияти


Х-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши

Мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган рақобатли бозор иқтисодиётга ўтиш шароитида хўжалик бирликлари (корхона, фирма) доирасида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш турли хил шакл ва усулларда амалга оширилади.


Уларнинг ичида тадбиркорлик фаолияти алоҳида ўрин тутиб, бу фаолият туфайли мулкчиликнинг турли шакллари иқтисодий жиҳатдан амалда ҳаракатга келтирилади ҳамда ўз эгасига даромад келтиради.
Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётда тадбиркорлик лаёқати иқтисодий ресурс ҳисобланиб, инсон омилининг таркибий қисмини ташкил этади. Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида амал қиладиган шаклларини батафсил баён этиш, тадбиркорлик капиталининг мазмунини ва унинг ҳаракат шаклларини таҳлил қилиш, капитал ҳаракатида вужудга келадиган жараёнлар ва унинг намоён бўлишини, шунингдек, капиталнинг айланиш тезлиги ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларини ёритиш ушбу бобнинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади.


1-§. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг вазифалари ва
ривожланиш шарт-шароитлари.

Тадбиркорлик фаолияти иқтисодий фаолиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятининг ягона таърифи мавжуд эмас. Бир иқтисодий манбада келтирилган таъриф бошқа бир манбадаги таърифга мувофиқ келмаслиги мумкин.


Ҳозирги пайтда турли илмий-назарий адабиётларда тадбиркорлик фаолияти ва бизнес хусусида, унинг йўналишлари, тамойиллари, ҳуқуқий-иқтисодий жиҳатлари тўғрисида кўплаб олимларнинг фикрлари, мулоҳазалари кенг ўрин эгалламоқда. Уларда кўпинча тадбиркорлик фаолияти ва бизнесни бир хил тушунча сифатида талқин қилинмоқда. Ҳақиқатан ҳам бозор иқтисодиёти субъектлари хўжалик фаолиятида “тадбиркорлик” ва “бизнес” тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, амалий жиҳатдан бир-бирининг ўрнига ишлатилиши мумкин. Аммо “тадбиркорлик” ва “бизнес” тушунчасини иқтисодий таъсир қилиш соҳалари нуқтаи назаридан қараганимизда айнан бир хил тушунча деб ҳисоблаб бўлмайди.
Кундалик ҳаётда аксарият ҳолларда “бизнес” сўзини тижорат, савдо каби тушунчаларнинг синоними сифатида талқин қиладилар. Кўпчилик ҳолларда эса “тадбиркорлик” ва “бизнес”, “тижорат” ва “маркетинг” тушунчаларини бир хил фаолият сифатида баҳоланаётганлигининг гувоҳи бўламиз.
Фикримизча, тадбиркорликнинг бизнесдан асосий фарқи шундаки, тадбиркорлик – бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ижодкорлик, янгилик яратиш руҳи асосида ёндошиш билан боғлиқ фаолиятдир. Бизнес эса унга нисбатан кенг тушунча бўлиб, умуман фойда олиш нуқтаи-назаридан юритилувчи фаолиятдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунида таърифланишича «Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан мулкий маъсулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир».1
Бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти назариясининг ривожланишда «уч тўлқин» – яъни, мазкур соҳани илмий жиҳатдан тадқиқ этишдаги алоҳида босқичлар шартли равишда ажратилади.

Download 226.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling