Х-боб. Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши


-§. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари


Download 226.5 Kb.
bet3/15
Sana09.06.2023
Hajmi226.5 Kb.
#1469903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
10-боб. Тадбиркорлик фаолияти

2-§. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари.


Ҳозир жаҳонда ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси ва ўзига хос томонларининг беқиёс даражада бир-бирига қўшилиб кетиши кузатилади. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ижтимоий, умумдавлат мақсадларида фойдаланадиган ва ниҳоят, жамоа, гуруҳ, хусусий ва шахсий мақсадларда ишлатиладиган турлари мавжуд. Шунга мос равишда тадбиркорликнинг турли-туман: давлат, жамоа, шахсий, хусусий, аралаш ва бошқа ҳосила шакллари ривожланади.
Ҳозир жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида давлат тадбиркорлиги мавжуд бўлиб, уларда миллий даромаднинг 20 фоизидан 50 фоизигача давлатлар улушига тўғри келади. Давлат корхоналари кўпинча мамлакат иқтисодиёти учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган ёки катта капитал қўйилмалар талаб қиладиган тармоқларда тузилмоқда. Масалан, Англияда давлат сектори қора металлургия, кўмир қазиб чиқариш, аэро-космик саноат, алоқа воситалари, темир-йўл транспорти, электр ва газ билан таъминлаш каби соҳаларни қамраб олади. Ривожланаётган мамлакатларда давлат корхоналари миллийлаштирилган чет эл компаниялари базасида асосан саноатнинг кончилик тармоқларида тузилади. Ривожланаётган ва ривожланган кўпчилик мамлакатларда давлат компаниялари саноат фирмалари орасида пешқадам ҳисобланади.
Турли мамлакатларда давлат корхоналарининг ҳуқуқий мақоми турли-туманлиги билан анча фарқланади. Ҳатто бирор-бир мамлакатда барча давлат корхоналари фаолиятини тартибга солувчи ягона қонуний ҳужжат мавжуд эмас.
Юқорида кўриб ўтилган шароитлар асосида давлат корхоналарини учта гуруҳга бўлиш мумкин:

  • бюджет корхоналари;

  • давлат ишлаб чиқариш корхоналари;

  • аралаш компаниялар.

Ҳуқуқий ва хўжалик мустақиллигига эга бўлмаган корхоналар бюджет корхоналарига киради. Ўзларининг ҳолати бўйича улар давлатнинг маъмурий –бошқариш тизимига киради ва бирон-бир вазирлик, маҳкама ёки маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига бевосита бўйсунади ёки уларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Улар олган фойдасидан солиқ тўламайди. Барча даромад ва харажатлар давлат бюджети орқали ўтади.

Download 226.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling