Х-боб. Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши


-§. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракати босқичлари


Download 226.5 Kb.
bet7/15
Sana09.06.2023
Hajmi226.5 Kb.
#1469903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
10-боб. Тадбиркорлик фаолияти

3-§. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракати босқичлари.

Тадбиркорликнинг хар қандай шакли уз фаолиятини амалга ошириш учун маълум миқдордаги ишлаб чиқариш воситалари ва молиявий маблағларига эга бўлиши зарур. Бу восита ва маблағлар фойда олиш мақсадида ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш жараёни учун зарур бўлади.


Тадбиркор ихтиёрида бўлиб, фойда олиш мақсадида ишлатиладиган барча моддий воситалар, товарлар ва пул маблағлари биргаликда тадбиркорлик капитали деб аталади. Узоқ йиллар давомида бизнинг хўжалик амалиётимизда ва иқтисодий атамашунослигимизда у корхона маблағлари (ишлаб чиқариш фондлари) деб қабул қилинди ва шу тушунча билан юритилди. Бозор иқтисодиёти шаклланаётган ҳозирги даврда барча мулкчиликка асосланган корхоналар (шу жумладан, давлат корхоналари ва муассалар) ўзларини тадбиркорликнинг у ёки бу шакли сифатида намоён қилади. Шу сабабли, биз ҳам, улар ихтиёридаги ишлаб чиқариш воситалари, товарлар ва пул маблағларини тадбиркорлик капитали, ёки қисқача капитал деб айтамиз. Чунки бу воситалар ва маблағлар ўз эгаларига ёки шу меҳнат жамоасига даромад ёки фойда келтиради. Тадбиркорлик капитали ишлаб чиқариш ва муомала жараёнида доимо ҳаракатда бўлади ва бу ҳаракат жараёнида бир қатор босқичларни босиб ўтади.
Пул капиталининг иқтисодий фаолият омилларига сарфланиши, уларнинг ишлаб чиқаришда қўлланилиши, ишлаб чиқарилган товарларнинг сотилиши ва маблағларнинг дастлабки шаклига қайтиши каби босқичларни ўз ичига олган ҳаракати унинг доиравий айланишини ташкил қилади.
Ишлаб чиқаришга сарфланадиган хар қандай сармоя ўз ҳаракатини пул шаклидан бошлайди. Пул (П) тегишли ресурслар бозоридан зарур товарлар, яъни ишлаб чиқариш воситалари (Ив) ва ишчи кучи (Ик) сотиб олишга сарфланади (авансланади). Бу ҳолда пул шунчаки товарлар сотиб олишгагина эмас, балки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иқтисодий фаолият омилларини сотиб олишга сарфланади. Ушбу муомала соҳасида пул капитали ўз ҳаракатининг биринчи босқичидан ўтади:


Ив
П Т
Ик

Мазкур жараён натижасида пул шаклидаги маблағлар унумли капитал шаклига айланади ва улар ишлаб чиқариш жараёнининг потенциал омиллари ҳисобланади. Капитал ҳаракатида иккинчи босқич ишлаб чиқариш (И) жараёни ҳисобланиб, унинг натижасида унумли товар (Т) шаклини олади. Бу ерда ҳосил қилинган товарлар қиймати ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучига сарфланган қийматдан ортиқ бўлади, яъни:


И в


Т . . . И . . . Т’
Ик

Чунки ҳосил қилинган товарлар қийматида ишлаб чиқариш воситаларининг кўчган қиймати, ишчи кучи қийматининг эквиваленти ва улар томонидан вужудга келтирилган қўшимча маҳсулот қиймати ҳам мавжуд бўлади.



Download 226.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling