Х-боб. Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши


Download 226.5 Kb.
bet5/15
Sana09.06.2023
Hajmi226.5 Kb.
#1469903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
10-боб. Тадбиркорлик фаолияти

Хусусий тадбиркорлик алоҳида шахс ёки корхона томонидан хусусий ташаббус асосида ташкил қилинади. Тадбиркорликнинг бу шаклида мулк ва ишлаб чиқариш натижалари хусусий шахсларга тегишли бўлиб, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ёлланма меҳнатга асосланади.
Якка тартибдаги тадбиркорлик шахсий мулкка асосланади, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ўзи ёки оила аъзолари меҳнати асосида амалга оширилади. Шахсий корхона эгаси унинг менеджери ҳам ҳисобланиб, корхонанинг барча мажбуриятлари учун шахсий жавобгар бўлади. Хўжалик хуқуқи нуқтаи-назаридан якка тартибдаги тадбиркорлик ҳуқуқий шахс ҳисобланмайди, шу сабабли унинг эгаси чекланмаган масъулиятга эга бўлиб, фақат фуқаролардан олинадиган даромад солиғини тўлайди. Бу одатда кичик магазин, хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар, деҳқон хўжаликлари, шунингдек, ҳуқуқшунос, врач, адвокат каби турли малакали мутахассислар хизмати кўринишида ташкил қилинган тадбиркорликдир.
Ўзбекистонда кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг минтақавий дастурларини амалга ошириш натижасида фақат 2004 йилнинг ўзида 51,7 мингга корхона қайта ташкил қилинди. «Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 2004 йилда 425 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди. Бу 2003 йилга нисбатан 14 фоиз кўп демакдир. Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ортди ва 2004 йилда 35,6 фоизни ташкил этди»1. 2004 йилда кичик бизнес субъектларига 353,9 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди, шулардан 81%ни кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган узоқ муддатли кредитлар ташкил этади. Кичик бизнес субъектлари томонидан кредитларни ўзлаштирилиши натижасида 81,2 мингта янги ишчи ўринлари яратилди.2
Табдиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг муҳим шаклларидан бири ҳиссадорлик (акционерлик) жамиятларидир.
Анча катта ва йирик ишларни бажаришлари учун кишилар ўзларининг меҳнатини, меҳнат қуроллари ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари ҳамда пул ресурсларини (капиталлар) бирлаштиришлари лозим бўлади. Жамоа кучини шу асосда бирлаштириш натижасида турли хил иттифоқлар (уюшмалар) вужудга келадики, улар илмий адабиётларда, қонуний битимларда «жамият» деб атала бошланди.
Жамият умумий тушунча бўлиб, уларнинг шакли, иқтисодий мазмуни, фаолиятининг мақсади ва ҳуқуқий мажбуриятлари ҳар хил бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда корхоналарни ҳиссадорлик шаклда ташкил қилиш жаҳон хўжалиги ва аввало йирик ишлаб чиқаришнинг ажралмас қисми ҳисобланади. АҚШ, Япония ва Ғарбий Европадаги барча етакчи мамлакатларда ҳиссадорлик жамиятлари саноат, савдо, суғурта иши ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида корхоналарнинг етакчи ташкилий-ҳуқуқий шакли бўлиб қолди.
Акция чиқариш ва уни эркин жойлаштириш ҳиссадорлик муносабатларнинг муҳим томонларидан бирини ташкил қилади.
Акция – бу унинг эгаси ҳиссадорлик жамияти капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлигига ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи қимматли қоғоздир. Бундан ташқари, акция корхонани бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини ҳам беради.
Акциялар махсус товар сифатида сотилади ва сотиб олинади, шу сабабли ўзининг нархига эга. Акцияда ифодаланган пул суммаси унинг номинал қиймати дейилади. Акциянинг фонд бозорида сотиладиган нархи акция курси деб аталиб, у олинадиган дивиденд миқдорига тўғри мутаносиб, фоиз миқдорига эса тескари мутаносибликда бўлади. Харидор акцияни ундан олинадиган даромади банкка қўйилган пулдан келадиган фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина сотиб олади.
Акция курси қуйидагича аниқланади:
,
бу ерда: АК - акция курси; Д – дивиденд; Фс – ссуда фоизи.
Ссуда фоизи ўсганда акция курси тушади. Агар дивиденд ссуда фоизига қараганда юқори даражада ўсса, акция курси кўтарилади.
Акциянинг ҳақиқий бозор курсига дивиденд ва ссуда фоизи даражаси билан бирга, шу акцияга талаб ва таклиф нисбати ҳам таъсир қилади.
Ҳиссадорлик жамиятлари акция билан бирга облигация ҳам чиқаради.

Download 226.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling