Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet100/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Биринчидан, улар экологияга зарар келтирувчи хавфли чиқиндилар бўйича қабул қилинган миллий мажбуриятларга эришишнинг самарали воситаси саналади. Жумладан, 2030 йилда атмосферага чиқарилаётган CO2 нинг ҳар бир тоннасидан 35 доллар солиқ ундириш кўмир, электрэнергия ва бензин нархларини мос равишда тахминан 100, 25 ва 10%га ўсишига олиб келади. Бундан ташқари углерод солиқлари энергетика соҳасига сарфланаётган инвестицияларнинг паст углеродли технологиялар, жумладан, тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан ишлайдиган электростанцияларга йўналтиришни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Атмосферага чиқарилаётган бир тонна CO2 учун жорий этилаётган 35 доллар миқдоридаги солиқ Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Африка Республикаси каби мамлакатларда Париж келишувида қабул қилинган мақсадларга эришиш учун етарли ҳисобланади. Шу билан бир вақтда солиқлар миқдорини 70 долларгача ошириш Австралия, Франция ва Канада каби мамлакатларнинг экологик сиёсатлари мақсадларига эришишлари учун камлик қилиши мумкин (7.3.1-расм).


7.3.1-расм. Дунё мамлакатларида Париж келишуви талабларини бажариш мақсадида удирилаётган углерод солиқлари миқдори, 2018 й205.


Иккинчидан, углерод солиқлари давлат бюджети даромадларининг муҳим манбаига айланиши мумкин. Айрим ҳисоб-китобларга кўра бир тонна


205 Finance & Development, december 2019, Vol. 56, No. 4. https://www.imf.org/external/pubs/ft/fandd/2019/12/climate-change-and-the-age-of-adaptation-georgieva.htm
СО2 учун 35 доллар солиқ тўлаш мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 1-2%ини ташкил этади.

7.3.2-расм. Дунё мамлакатларида қўшимча углерод солиқлари ундириш эвазига СО2 миқдорининг қисқариши, 2018 й206.




Учинчидан, углерод солиқлари атроф-муҳит ҳолатининг яхшиланишига, жумладан, қазиб чиқариладиган ёқилғини ёқиш оқибатида ҳавонинг ифлосланиши туфайли эрта ўлишнинг сезиларли даражада пасайишига олиб келиши мумкин. Тоннасидан 35 доллар миқдоридаги углерод солиғи 2030 йилга қадар йилига Хитойда 300 000, Ҳиндистонда эса 170 000 кишининг эрта ўлишдан сақлаб қолиши мумкин.
“G20 гуруҳи”207 мамлакатларидан Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ ҳиссасига иссиқхона газларини қисқартириш имкониятларининг 80%и тўғри келади. Ушбу мамлакатлар ўртасида келишувларга эришиш бу соҳада катта ютуқ саналади. Аммо эришилган келишувларнинг амалга ошиши гумон бўлиб қолиши мумкин. 2020 йилда АҚШ Париж келишувидан чиқиб кетиш тўғрисида расман баёнот берди. Ҳиндистон иқтисодиёти тарихий омилларга кўра кўмирга бевосита боғлиқ, Хитойда эса 2020 йилдан иссиқхона газлари савдоси бўйича миллий тизим амал қилмоқда.
Миллий даражада экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий механизми қуйидаги чора-тадбирларга асосланади:


206 Finance & Development, december 2019, Vol. 56, No. 4. https://www.imf.org/external/pubs/ft/fandd/2019/12/climate-change-and-the-age-of-adaptation-georgieva.htm
207 “G20 гуруҳи” – ривожланган ва ривожланаётган йирик мамлакатлар ҳукуматлари ва марказий банклари форуми. Австралия, Аргентина, АҚШ, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, ЖАР, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, Туркия, Франция, Хитой, Япония ва Европа Иттифоқидан иборат.

  • табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини режалаштириш ва молиялаштириш;

  • табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини имтиёзли кредитлаш ва солиққа тортиш;

  • табиий ресурслардан фойдаланиш, чиқиндиларни бошқариш, атроф- муҳитни ифлослантирувчи иссиқхона газларини атмосферага чиқариш миқдорини чеклаш бўйича лимитлар белгилаш;

  • табиий ресурслардан фойдаланганлик, атроф-муҳитни ифлослантирувчи иссиқхона газларини атмосферага чиқариш учун солиқлар ва бошқа тўловларни ундириш;

  • атроф-муҳитга зарар етказувчи турли чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар ундириш;

  • атроф-муҳитга ва аҳоли соғлиғига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш ва бошқалар.




    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling