Хажибакиев шухрат хужаёрович


Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш


Download 4.29 Mb.
bet103/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш. 2018 йилда республика бўйича атмосфера ҳавосига чиқарилган жами ифлослантирувчи моддалар миқдори 2,492 млн тоннани ташкил этди, шунинг қарийб 63%и кўчма манбалар ҳиссасига тўғри келади.


208 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 15 февраль, 132-сон қарори
209 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда
“яшил қопламалар” — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 24 февраль, 1331-сон қарори.
Биологик ресурслар. Ўзбекистон ҳайвонот дунёсининг 91 тури Халқаро Қизил китобга, ўсимлик дунёсининг 324 тури ва ҳайвонот дунёсининг 184 тури Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган. Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияда қуруқликда қўриқланадиган табиат ҳудудлари улушини мамлакат ҳудудининг 17%игача етказиш тавсия этилган. Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич қарийб 5%. 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг ўрмон фонди 11 572,6 минг гектарни ёки мамлакат ҳудудининг 25,7%ини, шу жумладан ўрмон билан қопланган 3 201,6 минг гектарни ташкил этади.
Чиқиндиларни бошқариш. 2017 йилда республикада 114,7 млн тонна ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари, шу жумладан қайта ишлаш мумкин бўлмаган заҳарли чиқиндилар – 41,6 млн тонна (36,2 %) ва қайта ишлаш мумкин бўлган заҳарли чиқиндилар – 42,8 млн тонна (37,3 %) ҳосил бўлган. Мамлакатда чиқиндилар кўмиладиган ва утилизация қилинадиган 296 та жой, шу жумладан қаттиқ маиший чиқиндилар учун (221), саноат чиқиндилари (16), қурилиш чиқиндилари (4), шлам жамланадиган (21), чиқинди омборлари (15), махсус полигонлар (19), шунингдек, хавфли чиқиндилар утилизация қилинадиган 23 та жойлар мавжуд.


2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси доирасидаги




Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling