Концепцияга мувофиқ 2030 йилга қадар кутилаётган натижалар қуйидагилардан иборат:
Орол денгизининг қуриган тубининг Ўзбекистондаги қисмида ўрмонзорлар майдонини унинг жами ҳудудига нисбатан 60%гача етказиш;
қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини йўқотишни 10%га камайтириш;
қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини (солиштирма гектарга нисбатан) 15%га камайтириш;
оқава сувларини тозалаш самарадорлигини 80%гача ошириш;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишини 10%га камайтириш;
транспорт воситаларининг 80%изини газ-баллон ёқилғиси ва электр энергиясида ишлашга ўтказиш;
ўрмонзорлар билан қопланган ўрмон фонди ҳудудини 4,5 млн гектаргача кенгайтириш;
IV тоифадаги қўриқланадиган табиий ҳудудлар майдонини 12%гача кенгайтириш;
Қизил китобга киритилган ва питомникларда парвариш қилинган чиройли тувалоқларни табиатга қўйиб юборишни йилига 4000 гача кўпайтириш;
аҳолини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари билан 100% қамраб олиш;
ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 65%гача кўпайтириш;
алоҳида хусусиятга эга чиқиндилар (таркибида симоб бўлган чиқиндилар, автошиналар, аккумуляторлар, ишлатиб бўлинган мойлар, қадоқлар чиқиндилари ва бошқалар)ни қайта ишлаш ҳажмини 30%гача кўпайтириш кутилмоқда.
Глобал экологик муаммолар глобаллашув жараёнининг чуқурлашуви натижасими ёки ушбу жараёндан ташқарида вужудга келадими? Фикрларингизни асосланг.
Нима учун экологик муаммолар глобал муаммолар тарикида биринчи навбатда ҳал этиладиган долзарб вазифа саналади? Оммавий ахборот воситалари маълумотларидан фойдаланиб экологик муаммоларни ҳал этиш
йўлида глобал миқёсда ёки муайян мамлакатда амалга оширилган бирон-бир аниқ мисоллар келтиринг.
Фикрингизча, дунёнинг қайси минтақаси глобал экологик муаммолар нуқтаи назаридан нисбатан барқарор ҳисобланади? Жавобингизни фактлар ва далиллар орқали тасдиқланг.
Экологик сиёсатнинг қандай турларини биласиз?
Экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий механизми қандай дастакларга асосланиши зарур?
Ўзбекистондаги экологик муаммолар қайси сабабларга кўра пайдо бўлган ва уларни ҳал этишнинг қандай йўллари мавжуд?
Do'stlaringiz bilan baham: |