Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet107/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Асосий тушунчалар




Экологик сиёсат – экологик вазиятни бошқариш ва мамлакатдаги табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган ижтимоий- иқтисодий ва институционал чора-тадбирлар тизими.
Глобал экологик сиёсат – халқаро даражада ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни мамлакатлар ўртасида тақсимлшда экологик чекловлар қўйиш билан боғлиқ халқаро чора-тадбирларни амалга ошириш.
Давлат экологик сиёсати – мамлакат ҳудудининг экологик ҳолати билан боғлиқ афзалликлар ва камчиликларга асосланган ижтимоий-иқтисодий сиёсат.
Минтақавий экологик сиёсат – давлат томонидан мамлакатнинг муайян минтақаларидаги экологик вазиятни яхшилаш, шунингдек минтақа доирасида маҳаллий даражада амалга ошириладиган сиёсат.
Маҳаллий экологик сиёсат – маҳаллий даражада экологик мониторинг ўтказиш,атроф-муҳит муҳофазасига оид қонунчилик ижросини назорат қилиш, маҳаллий экологик дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ чора-тадбирлар.
Корпоратив экологик сиёсат – ижтимоий қадриятлар тизимида экология устувор йўналишга айланганидан кейин корхоналар узоқ муддатли ривожланиш режаларида атроф-муҳит муҳофазасига алоҳида эътибор қаратишларига тўғри келади.
Иссиқхона газлари – ер юзасидан чиқадиган узун тўлқинли радиацияни ютиб атмосферада иссиқхона самарасини ҳосил қилаётган газлар.
Иссиқхона газлари савдоси тизими (Emissions Trading System, ETS) – иссиқхона газлари эмиссияси миқдорини қисқартириш учун қўлланиладиган бозор дастаги.
Углерод солиқлари – қазиб чиқариладиган ёқилғи таркибидаги углероддан ундириладиган йиғимлар.
G20 гуруҳи” – ривожланган ва ривожланаётган йирик мамлакатлар ҳукуматлари ва марказий банклари форуми.
Киото Протоколи – БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенцияси билан 1997 йил 11 июлда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси томонидан 1999 йил 12 октябрда ратификация қилинган ва 2005 йил 16 февралдан бошлаб кучга кирган, иссиқхона газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш механизмини белгиловчи ҳужжат.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling