Хажибакиев шухрат хужаёрович


Мамлакат иқтисодиётининг энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари


Download 4.29 Mb.
bet151/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Мамлакат иқтисодиётининг энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари


“Яшил иқтисодиёт”ни иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисоланади.


Энергия самарадорлиги иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш сектори рентабеллиги ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда энергия тежашнинг муҳим омили бўлиб, бу ўз навбатида энергия хавфсизлигига, иш ўринлари яратилишига, аҳоли фаровонлигининг ўсишига ва мамлакатнинг ривожланиши учун жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон иқтисодиёти энергия ва углерод сиғимкорлиги кўрсаткичлари бўйича дунёнинг биринчи ўнта мамлакатлари рўйҳатига киради. Жаҳонда бир бирлик ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланаётган энергия сарфи 1990-2019 йилларда 0,170 кг н.э. дан 0,110 кг. н.э. гача пасайгани ҳолда, ушбу кўрсаткич мамлакатимизда 0,689 кг н.э. дан 0,150 кг н.э. гача қисқарган. Демак, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг энергия сиғимкорлиги ҳали ҳам дунёнинг ўртача кўрсаткичидан юқорилигича қолмоқда. Ушбу кўрсаткич Буюк Британия, Италия, Туркия, Испания, Германия каби мамлакатлар кўрсаткичларига нисбатан эса икки баравар юқори ҳисобланади. Ўзбекистонда иқтисодиётнинг углерод сиғимкорлиги кескин пасайган бўлса-да, у дунёнинг ўртача кўрсаткичидан 1,5 бараварга юқоридир.

10.2.1-расм. Ўзбекистон иқтисодиётининг энергия самарадорлик кўрсаткичлари303




303 https://yearbook.enerdata.net/co2-fuel-combustion/CO2-emissions-data-from-fuel-combustion.html
Ҳозирги вақтда республиканинг мавжуд электрэнергия ишлаб чиқариш қуввати 12,9 ГВтни ташкил этади, шундан: иссиқлик электр станциялар (ИЭС)
– 11 минг МВт ёки 84,7 фоиз; гидро электр станциялар (ГЭС) – 1,85 минг МВт ёки 14,3%; блок станциялари ва изоляцияланган станциялар –133 МВт дан ортиқ ёки 1,0%. Асосий генерация манбалари 11 та ИЭС, шу жумладан 3 та ИЭМ ҳисобланади. Замонавий тежамкор электр энергия блокларининг қуввати 2825 МВт ёки ИЭС умумий қувватининг 25,6%ини ташкил этади. 2019 йилда республика ҳудудида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 89,6%и ИЭС томонидан ишлаб чиқарилган.
Гидроэнергетика 42 ГЭС, шу жумладан умумий қуввати 1,68 ГВт (умумий ГЭС қувватининг 90,8%и) бўлган 12 та катта, 0,25 ГВт (13,5%) умумий қуввати 28 КГЭС ва 0,5 МВт бўлган 2 та микро ГЭСларни ўз ичига олади. Сув оқими бўйлаб қуввати 532 МВт (4 та катта – 317 МВт ва 26 КГЭС– 215 МВт) бўлган 30 та гидро электр станциялари фаолият кўрсатмоқда. Сув омборларида умумий қуввати 1,4 ГВт бўлган 10 та ГЭС мавжуд. Республиканинг гидро потенциалидан фойдаланиш даражаси 27%ни ташкил этади.
Шу билан бирга, электр тармоқлари объектларининг асосий қисми 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида эксплуатация қилинмоқда. Жумладан, асосий ва тақсимловчи тармоқларнинг 66%и, подстанцияларнинг 74%и ва трансформатор пунктларининг 50%дан ортиғи 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида эксплуатация қилинмоқда. Бу эса электр энергиясини тақсимлаш ва етказиб беришда технологик йўқотиш даражасининг ошишига олиб келувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. 2012-2019-йилларда электр энергияси ишлаб чиқариш йилига ўртача 2,6%га ўсгани ҳолда электр энергиясига бўлган талаб тўлиқ қондирилмади. Жумладан, 2019 йилда электр энергияси таклифи ва унга бўлган талаб ўртасидаги тақчиллик 9,4%ни ташкил этди.
Прогноз натижалари бўйича, 2030 йилгача бўлган даврда Республикада электр энергиясига бўлган талабнинг йиллик ўсиши 6-7%га тенг бўлади. 2030 йилга келиб республика истеъмоли 2018 йилга нисбатан 1,9, аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби 1,8, иқтисодий секторнинг электр энергиясига бўлган талаби 2,2 бараварга, аҳоли жон бошига электр энергияси истеъмоли эса 2,665 кВт соатгача ёки 71,4 фоизга ошиши кутилмоқда. Шу билан бирга Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган электр энергияси истеъмоли айрим қўшни мамлакатлар ва бошқа 2018 йил якунлари бўйича Кореяда - 9711, Хитойда - 4292, Россияда - 6257, Қозоғистонда - 5133, Туркия - 2637 кВт.соат миқдорида қайд этилган кўрсаткичдан анча паст.
Мамлакатимизда иқтисодиётнинг энергия сиғимини камайтириш ва мавжуд энергия сиғими доирасида атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларига салбий таъсирни камайтириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

  • иқтисодиёт тармоқларида юқори энергия сиғимига эга бўлган асбоб- ускуналар ва жиҳозлар импортини квоталаш ҳамда юқори импорт таърифларини жорий қилиш;

    • энергия сиғими паст бўлган мавжуд қувватдаги асбоб-ускуналар ва жиҳозлар учун имтиёзли кредитлаш тизимини жорий қилиш;

    • юридик ва жисмоний шахсларнинг энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги бўйича кўникма ва малакаларини шакллантириш.




    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling