Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
тўртинчидан, аксарият ривожланаётган мамлакатлар сингари аҳолининг замонавий тикланадиган энергия манбалари тўғрисида етарлича маълумотга эга эмаслиги.
бешинчидан, тикланадиган энергия соҳасида инновацион технологияларнинг жадал суръатларда ривожланиши. Жумладан, қиқсқа 305 https://review.uz/ru/post/vozobnovlyaemaya-energiya-dlya-ustoychivogo-razvitiya муддатда ярим ўтказгичли қуёш панеллари ўрнини аморф кремнийдан ясалган фотоэлектрли панеллар эгаллади. Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш технологияларини маҳаллий даражада ишлаб чиқариш қувватларининг етарли эмаслиги уларнинг таннархи, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш харажатларининг юқорлигича қолиб кетишига сабаб бўлмоқда. Тармоқнинг жадал суръатларда ривожланаётганлиги эскирган технологиялардан янгиларига ўтиш заруриятини келтириб чиқармоқда. олтинчидан, “яшил энергетика” секторининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омиллардан бири атом энергетикасининг ривожланиши ҳисобланади. Тадқиқотлар кўрсатишича, муқобил манбалар ҳисобидан экологик соф энергия ишлаб чиқариш атом электр станцияларига нисбатан 20 марта қимматга тушади. Ҳисоб-китобларга кўра, жаҳон кўмир захиралари 270, нафть – 50, газ – 70 йилга етади. Атом электр станцияларида ишлатиладиган уран захиралари миқдори 5,7 млн. тоннани ташкил этади ва унинг захиралари 2500 йилга етади. Айрим мамлакатларда атом электр станцияларининг электр энергия ишлаб чиқаришдаги улуши 30%дан ошади. Жумладан, бу кўрсаткич Францияда – 75%, Словакияда – 54%, Бельгияда – 51%, Украинада – 46%ни ташкил этади306. 10.3.1-расм. Ўзбекистонда 2030 йилга қадар муқобил энергия асосида электр энергия ишлаб чиқариш қувватларини ўрнатишнинг прогноз кўрсаткичлари, МВт307Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепцияси”га мувофиқ 2020-2030 йилларда тикланадиган энергия манбалари орқали электр энергия ишлаб чиқаришга, жумладан қуёш энергиясини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади. Ушбу лойиҳалар фақат сармоядорлар – мустақил электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар ҳисобидан амалга оширилади. Тикланадиган энергетиканинг ривожланиш 306 https://review.uz/ru/post/vozobnovlyaemaya-energiya-dlya-ustoychivogo-razvitiya 307 http://minenergy.uz/uz/lists/view/32 кўрсаткичларига эришиш мақсадида 2020-2030 йилларда 3 ГВт шамол ва 5 ГВт қуёш электр станцияларини қуриш кўзда тутилган (10.3.1-расм). Шамол энергетикасида асосий эътибор ҳар бирининг қуввати 100-500 МВт бўлган йирик шамол электр станцияларини ташкил этишга қаратилади, уларнинг асосий қисми Шимоли-ғарбий минтақада (Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти) жойлаштирилади. Қуввати 100-500 МВт бўлган қуёш электр станциялари асосан марказий ва жанубий вилоятларда (Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) жойлаштириш кўзда тутилган. Бироқ, республиканинг бошқа минтақаларида 50-200 МВт қувватга эга қуёш электр станциялари қурилади. Шу билан бирга, йирик қуёш фотоэлектрик станциялари (300 МВт дан ортиқ) ўзгарувчан ишлаб чиқаришни барқарорлигини ва энерготизимда истеъмолнинг тиғиз соатларидаги максимал юкламани тартибга солишни таъминлаш учун саноат миқёсида энергия сақлаш тизимлари билан босқичма-босқич жиҳозланади. Ўзбекистонда 2019 йилда 63,6 млрд. кВт-соат электр энергия ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг 88,8%и газ ва кўмирда ишлайдиган иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келади. 2030 йилга қадар электр энергия ишлаб чиқаришни диверсификациялаш мақсадида муқобил манбалар ҳисобдан электр энергия ишлаб чиқариш улушини 15,3%га, атом энергияси улушини 14,9%га қадар ошириш, газ ва кўмир энергияси улушини эса 58,5%га қадар қисқартириш режалаштирилган (10.3.2-расм).
Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling