Чиқиндиларни қайта ишлаш – чиқиндиларни экологик жиҳатдан бехатар сақлаш, ташиш ёки утилизация қилиш мақсадида уларнинг физик, кимёвий ёки биологик хусусиятларини ўзгартириш билан боғлиқ технологик операцияларни амалга ошириш.
Давлат-хусусий шериклик – давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси – иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
Давлат шериги – Ўзбекистон Республикаси бўлиб, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа органлар (ташкилотлар) ёки уларнинг бирлашмалари унинг номидан иш юритади;
Хусусий шерик – Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган тадбиркорлик фаолияти субъекти ва шундай субъектларнинг бирлашмаси.
Тестлар
2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясида нечта устувор йўналишлар белгиланган?
учта тўртта бешта олтита
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар иссиқхона газларининг ЯИМга нисбатан солиштирма ажратмаларини неча фоизга қисқартириш режалаштирилган?
2010 йилдаги даражадан 10 фоизга қисқартириш
2010 йилдаги даражадан 12 фоизга қисқартириш
2010 йилдаги даражадан 15 фоизга қисқартириш
2010 йилдаги даражадан 8 фоизга қисқартириш
Do'stlaringiz bilan baham: |