Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet161/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Асосий тушунчалар




Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмаси – қайта тикланадиган манбалардан электр, иссиқлик энергияси ёки биогаз ишлаб чиқариш учун мўлжалланган технологик ускуналар тўплами.
Қайта тикланадиган энергия манбалари – ўз-ўзидан содир бўладиган табиий жараёнлар ҳисобидан узлуксиз қайта тикланадиган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган энергия манбалари: қуёш нури энергияси, шамол энергияси, сувнинг гидродинамик энергияси, геотермал энергия - тупроқ, ерости сувлари, дарёлар, сув ҳавзалари иссиқлиги, шунингдек, бирламчи энергия ресурсларининг антропоген манбалари - биомасса, биогаз ҳамда электр ва (ёки) иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган органик чиқиндилардан бошқа ёқилғи.
Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот – қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлайдиган ва бундай қурилмаларни сотишдан оладиган соф даромади улуши сотишдан тушадиган соф даромаднинг умумий ҳажмида ҳисобот солиқ даври якунлари бўйича камида 50 фоизни ташкил қиладиган юридик шахс.
Ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот сифатида идентификациялаш – ташкилотлар учун қонунчиликка мувофиқ назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида давлат солиқ хизмати органи
томонидан ташкилотни унинг йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этадиган маълумотнома-ҳисоб-китоб асосида аниқлаш.
Чиқиндилар – ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар).
Чиқиндиларни утилизация қилиш – чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндиларни иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда ишлатиш.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling