Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
Олтинчидан, “яшил инвестициялар”ни қўллаб-қувватлаш: “яшил кредитлаш”, венчур молиялаштириш тизимини жорий этиш; “яшил» фондлар”, энергия тежамкорлиги махсус фондлари ва бошқа худди шундай механизмлар яратиш; “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришда хусусий секторни фаоллаштириш, “яшил инвестициялар”га нисбатан банк тизимини рағбатлантириш; фискал сиёсат орқали давлат томонидан “яшил иқтисодиёт”нинг барқарор ўсишини қўллаб- қувватлаш.
Таклиф этилаётган тадбирлар миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш билан бир вақтда “яшил” иқтисодиёт асосида барқарор ривожланиш йўлига ўтиш имконини яратади. Миллий иқтисодиётни “яшиллаштириш” табиий ресурсларни чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспорти миқдорини ошириш, таркибини диверсификациялаш ва миллий компанияларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Назорат саволлариЎзбекистонда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш заруриятини асосланг. Ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегиясининг мақсади, тамойиллари ва вазифаларини шарҳланг. Мамлакатимизда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси қандай тамойилларга асосланади? “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш стартегиясининг амалга ошириш босқичлари ва устувор йўналишларини шарҳланг. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш стартегиясининг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари нималардан иборат? Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш учун қандай чора-тадбирлар қўлланилмоқда? Мамлакатимизда энергия ресурслари истеъмолини диверсификациялаш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари нималардан иборат? Ўзбекистонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг мақсадли кўрсаткичларини тавсифлаб беринг. “Яшил иқтисодиёт”ни қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий механизми ва амалга ошириш дастакларига нималар киради? Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling