Хажибакиев шухрат хужаёрович


“Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришнинг молиявий ва номолиявий механизмларини ишлаб чиқиш


Download 4.29 Mb.
bet158/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

“Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришнинг молиявий ва номолиявий механизмларини ишлаб чиқиш


Дунё амалиёти кўрсатишича “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришнинг молиявий ва номолиявий механизмлари турли маъмурий, иқтисодий, ҳуқуқий, ахборот ташвиқот дастакларидан иборат. Жумладан “яшил энергетика”ни молиялаштириш жараёни ХХ асрнинг 70-80-йилларидаёқ бошланган. Aммо


молиявий ёрдам турли шакллар ва усулларда тақдим этилгани боис уларнинг самарадорлигини аниқлаш тизимларини яратиш зарурияти пайдо бўлди. Самарадорликка оид талаблардан бири тикланадиган энергия ишлаб чиқиш ва истеъмол қилишда ЕИ мамлакатларида белгиланган стандартлар даражасига эришиш ҳисобланади. ЕИ мамлакатлари ўз кўрсаткичларини ўрнатишлари мумкин, аммо ушбу кўрсаткичларга эришишда ЕИда қабул қилинган умумий қоидаларга амал қилиш зарур бўлади.
Мамлакатимизда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришнинг молиявий ва номолиявий механизмларини ишлаб чиқиш йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим.
Биринчидан, “яшил технологиялар”ни жорий этишнинг институционал асосларини ривожлантириш. Жумладан, технологик эҳтиёжларни баҳолаш, устувор вазифаларни белгилаш ва энг муҳим технологияларни танлаш, уларни ишлаб чиқиш/трансферга кўмак бериш зарур. “Яшил технологиялар”ни тижоратлаштириш механизмларини ривожлантириш, инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш учун ташкилий тузилмалар — технологияларни етказиб бериш агентликлари, технологик бизнес-инкубаторлар, технопарклар, кластерлар яратиш лозим.
Иккинчидан, “яшил иқтисодиёт” соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш. Стратегиянинг устувор йўналишларини қамраб олувчи норматив-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш зарур. “Яшил иқтисодиёт”ни баҳолашнинг миллий кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш лозим. Иқтисодий чоралар ва воситалар ишлаб чиқиш, Жумладан, иссиқхона газларининг ажратмаларини қисқартирганлик учун ҳақ тўлаш, энергия самарадорлигига қўйиладиган мажбурий талабларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш керак.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling