Хажибакиев шухрат хужаёрович


“Яшил иқтисодиёт”ни баҳолашда халқаро ташкилотлар ёндашуви: умумий ва фарқли жиҳатлар


Download 4.29 Mb.
bet38/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

“Яшил иқтисодиёт”ни баҳолашда халқаро ташкилотлар ёндашуви: умумий ва фарқли жиҳатлар


Барқарор ривожланишга эришишда инсон фаровонлигини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атрмоф-муҳитга етказилаётган зарарни минималлаштириш мақсади халқаро ташкилотлар томонидан “яшил иқтисодиёт”ни баҳолашдаги умумий жиҳат ҳисобланади. Халқаро ташкилотлар томонидан “яшил иқтисодиёт”ни баҳолашдаги фарқли жиҳатлар эса улар томонидан қўлланилаётган кўрсаткичлар тизимида намоён бўлади. Халқаро амалиётда “яшил иқтисодиёт”ни баҳолашда “яшил ўсиш” кўрсаткичларидан кенг фойдаланилади. Жумладан, 2009 йилда 34 мамлакат вакиллари томонидан “яшил ўсиш” декларацияси имзоланди ва узоқ муддатли даврда барқарор иқтисодий ўсишни фақатгина “яшил ўсиш” ҳисобидан таъминланиши мумкин, деган хулоса қилинган63.


“Яшил ўсиш” анъанавий иқтисодий ўсиш тушунчасига нисбатан янги, кенг қамровли тушунча бўлиб, иқтисодий ўсиш билан бир вақтда юз берадиган зарарларни (implicit cost) ҳам ҳисобга олади. Жумладан, иқтисодий ўсиш натижасида табиатга келтириладиган зарарлар ва миллий бойликнинг камайиши шулар жумласига киради.64
Иқтисодий ўсишнинг “яшил модели” агар мукаммал ишлаб чиқилиб, самарали амалга оширилса ресурслар сарфи жиҳатдан барқарор ишлаб чиқариш, истеъмол танловига ижобий таъсир кўрсатади ва қуйидаги натижаларга эришиш имконини беради:
Иқтисодий соҳада:

  • ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ортиши ва унинг аҳоли ўртасида нисбатан тенг тақсимланиши;

  • экотизим хизматларини кўрсатиш ҳажмининг ошиши ёки уларнинг камайишининг олдини олиш;

  • иқтисодиётнинг диверсификациялашуви, яъни иқтисодий рискларни бошқаришнинг такомиллашуви;

  • яшил технологиялар, инновацияларни яратиш ва улардан фойдаланиш, яъни бозорга бўлган ишончнинг ортиши.

Экологик соҳада:

  • табиий ресурслардан фойдаланишда унумдорлик ва самарадорликнинг ортиши;

  • экологик чегаралар доирасида фойдаланиладиган табиий капитал;

  • тикланмайдиган капиталдан фойдаланиб бошқа шаклдаги капитал (ишлаб чиқариш ва инсон капитали) ҳажмининг ошиши;

  • атроф-муҳитга салбий таъсир этиш даражасининг камайиши ва табиат билан боғлиқ рискларни бошқаришнинг такомиллашуви.

Ижтимоий соҳада:


63 Declaration of green growth. 25/07/2009
64 Inclusive Green Growth The Pathway to Sustainable Development/ The World Bank

  • аҳоли, жумладан камбағаллар яшаш шароити, даромадлари ва турмуш сифатининг ошиши;

  • камбағаллар учун муносиб ва аҳоли турмуш даражасини ошириш имконини берувчи иш ўринларининг яратилиши ва рағбатлантирилиши;

  • ижтимоий, инсон ва билим капиталининг ошиши;

  • табақалашув даражасининг пасайиши.

3.2.1-жадвал

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling