Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жаҳон миллий бойлигининг таркибида мамлакатлар гуруҳларининг ҳиссаси, фоиз ҳисобида 56
- Жаҳон Банкининг “яшил ўсиш”даги самарадорлик кўрсаткичлари 59
55Lange, Glenn-Marie, Quentin Wodon, and Kevin Carey, eds. 2018. The Changing Wealth of Nations 2018: Building a Sustainable Future. Washington, DC: World Bank. doi:10.1596/978-1-4648-1046-6. P.47. Жаҳон банки маълумотлари таҳлили барқарор ривожланиш мақсадлари устун даражада юқори даромадли мамлакатларда амалга ошаётганлигини кўрсатмоқда. Жумладан, 2014 йилда ИҲҲТ аъзоси бўлмаган юқори даромадли мамлакатлар миллий бойлигининг 70%ини инсон капитали ташкил этгани ҳолда ИҲТТ аъзоси ҳисобланмаган юқори даромадли мамлакатларда инсон капиталининг улуши 42%га тенг. Ушбу ҳолат охирги гуруҳ мамлакатларда иқтисодий ривожланиш устун даражада табиий ресурслар ҳисобига таъминланаётганлигидан далолат беради (3.1.2-жадвал). 3.1.2-жадвал Жаҳон миллий бойлигининг таркибида мамлакатлар гуруҳларининг ҳиссаси, фоиз ҳисобида56
Маълумки, иқтисодий ўсиш табиий ресурсларга бўлган юкнинг ортиши билан боғлиқ. Таҳлиллар кўрсатишича, Лотин Америкаси, Ғарбий ва Шарқий Европа, Россия, Осиё-Тинч океани минтақасида ҳар бир фоизи йўқотилган табиий капитал ҳисобига 2-3% ортиқ иқтисодий ўсишга эришилмоқда. Африкада эса табиий капитални йўқотиш даражаси иқтисодий ўсиш даражаси билан деярли бир хил. Ушбу ҳолат Африкада табиий ресурслардан интенсив фойдланилаётганлиги ва табиий ресурслар инсон капиталининг жамғарилишига йўналтирилмаётганлигини англатади57. Жаҳон Банки томонидан қўлланиладиган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичлари барқарор иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари таснифига кириб, инклюзив яшил ўсиш кўрсаткичларидан иборат. Жаҳон Банки Институти илмий изланишларига кўра барқарор иқтисодий ўсишнинг инкюзивлигини таъминловчи йўналиш бу “яшил ўсиш”дир 58 . Шу боис Жаҳон Банки 56 Lange, Glenn-Marie, Quentin Wodon, and Kevin Carey, eds. 2018. The Changing Wealth of Nations 2018: Building a Sustainable Future. Washington, DC: World Bank. doi:10.1596/978-1-4648-1046-6. Р.8 57 Ўша манба. 58 http://siteresources.worldbank.org/EXTSDNET/Resources/Inclusive_Green_Growth_May_2012.pdf томонидан қўлланилаётган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичлари “яшил ўсишнинг” қуйидаги йўналишлари бўйича гуруҳланади: атроф-муҳит, иқтисодий ва ижтимоий. Улар жамият, иқтисодиёт ва атроф-муҳит учун натижавий самарадорликни ифодалаш учун хизмат қилади (3.1.3-жадвал). 3.1.3-жавал Жаҳон Банкининг “яшил ўсиш”даги самарадорлик кўрсаткичлари59
Жаҳон Банки томонидан ишлаб чиқилган кўрсаткичлар “яшил ўсиш” натижасида эришиш мумкин бўлган потенциал иқтисодий ва ижтимоий самарадорликни баҳолашга хизмат қилади. 60 Жаҳон Банкининг Бойлик бухгалтерияси ва экотизим хизматлари аудити (Wealth Accounting and Valuation of Ecosystem Services - WAVES 61 ) БМТнинг Статистик Комиссиясининг Экологик ва иқтисодий ҳисоблар тизимини (System of Environmental and Economic Accounting - SEEA 62 ) жорий қилишда техник кўмак бериб келмоқда. 59 http://siteresources.worldbank.org/EXTSDNET/Resources/Inclusive_Green_Growth_May_2012.pdf 60 https://data.worldbank.org/indicator 61 https://www.wavespartnership.org 62 UN Statistical Commission 2012
Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling