Хажибакиев шухрат хужаёрович


GGGI ва Dual Citizen халқаро агентликларининг рейтинг усули


Download 4.29 Mb.
bet45/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

GGGI ва Dual Citizen халқаро агентликларининг рейтинг усули


Жаҳон амалиёти кўрсатишича, мураккаб жараёнлар ва объектларни қиёсий баҳолашда аксарият мамлакатлар кўпинча рейтинг усулидан фойдаланишади. “Яшил ўсиш”ни рейтинг асосида баҳолашнинг оммалашган усуллари GGGI ва Dual Citizen халқаро агентликлари томонидан қўлланилади. GGGI Корея Республикасининг Сеул шаҳрида жойлашган бўлиб, мақсади иқтисодий ўсиш ва экологик барқарорлик ўртасидаги мувозанатни ифодаловчи “яшил ўсиш”га кўмаклашиш ҳисобланади. GGGI миллий иқтисодиётнинг “яшил ўсиш”ини таъминлаши мумкин бўлган энергетика, сув таъминоти, ердан фойдаланиш ва яшил шаҳарлар каби устувор соҳаларида иш


олиб боради.
GGGI томонидан ишлаб чиқилган яшил иқтисодиётни баҳолаш кўрсаткичлари тизими “яшил иқтисодиёт”га ўтиш имкониятларини баҳолаш ва барқарор “яшил ўсиш”ни таъминлаш даражасини тавсифловчи кўрсаткичларга асосланади 79 . Ушбу кўрсаткичлар мамлакатнинг “яшил иқтисодиётга” ўтиш давлат дастурида кўзда тутилган босқичларга қараб ташҳислаш, режалаштириш, баҳолаш ва мониторинг каби категорияларга бўлинади.
Ташҳислашга оид кўрсаткичлар мамлакатнинг умумий ҳолатини баҳолаш ва мавжуд муаммоларни аниқлашга хизмат қилади. Режалаштириш кўрсаткичлари “муаммо→давлат→чора-тадбирлар” ёндашувига асосланади. Ушбу кўрсаткичлар ташҳислаш кўрсаткичлари ёрдамида аниқланган барқарор иқтисодий ўсиш муаммолари ва уларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар ўртасидаги сабаб-оқибат боғлиқликларини аниқлашга хизмат қилади. Режалаштириш кўрсаткичлари асосида муқобил “яшил ўсиш” сценарийлари ишлаб чиқилади. Баҳолаш ва мониторинг кўрсаткичлари эса “яшил ўсиш” дастурини амалга ошириш жараёнини назорат қилиш ва эришилган натижаларни баҳолаш имконини беради.
GGGI “Яшил ўсиш” индекси (GGI) қуйидаги йўналишлар бўйича 36 та кўрсаткичлар асосида ҳисобланади (3.5.1-расм):

  • ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш;

  • табиий капитални муҳофаза қилиш;

  • яшил иқтисодиёт имкониятлари;

  • ижтимоий интеграция.



78 http://www.oecd.org/greengrowth/green-growth-indicators/
79 http://gggi.org/


Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling