Хажибакиев шухрат хужаёрович
-расм. Иқтисодиётнинг экологик ва ресурс самарадорлиги кўрсаткичлари тизими76
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИҲТТ мамлакатларида “яшил ўсиш”нинг айрим кўрсаткичлари
3.4.2-расм. Иқтисодиётнинг экологик ва ресурс самарадорлиги кўрсаткичлари тизими76Табиий активлар базасини тавсифловчи кўрсаткичлар барқарор ривожланишнинг сифат, миқдор ва қимматлилик тамойилларига асосланади. Миқдор тамойили иқтисодий ўсишнинг аввалгисига нисбатан юқорилигини таъминласа, иқтисодий ўсишнинг аҳоли турмуш даражасига таъсири сифат тамойилини кафолатлайди. Қимматлилик тамойили эса иқтисодий ўсиш табиий активлар базасини келажак авлод учун камайтирмаслиги ва истиқболдаги ривожланиш рискларини келтириб чиқармаслигини таъминлаши зарур. Улар жумласига балиқ захиралари (балиқ захиралари ва истъемол даражаси нисбати), ўрмон ресурслари (ўрмон майдонлари ва ҳажми, қайта тикланган ёки йўқотилган ўрмонлар, қўриқхона ерлари), минераллар ва энергия ресурслари (минералларнинг аниқланган захиралари, фойдаланилаётган минераллар ҳажми ва қиймати), ер ва тупроқ ресурслари (ер турлари, ўзгаришлари, қишлоқ хўжалиги ерларининг тупроқ эррозиясига учраши), сув ресурслари (тоза ва етарли даражадаги сув билан таъминланганлик даражаси) биохилма-хиллик (биохилма-хилликнинг сақланиши ва турлари хилма-хиллигини таъминлаш) кўрсаткичларидан иборат. 76 http://www.oecd.org/env/indicators-modelling-outlooks/green-growth-indicators 3.4.2-жадвал ИҲТТ мамлакатларида “яшил ўсиш”нинг айрим кўрсаткичларидинамикаси77
Аҳоли турмуш сифатининг экологик жиҳатларини тавсифловчи кўрсаткичлар инсонлар ҳаёти ва фаровонлигига атроф-муҳит шароитлари ва экологик рискларнинг таъсирини тавсифлайди, яъни табиатнинг номоддий ресурсларига боғлиқлигини ифодалайди. Мазкур кўрсаткичлар орқали даромадлар ортиши билан умумий фаровонликни ошиши ёки камайишини аниқлаш мумкин. Ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларга қуйидагилар киради: инсонга атроф-муҳит ифлосланиши ва экологик рискларнинг (табиий офатлар, технологик ва кимёвий рисклар) таъсири, улар оқибатида соғлиқ ва турмуш сифатининг ўзгариши, меҳнат унумдорлиги ва инсон капитали ривожланишига таъсир этувчи соғлиқни сақлаш тизими харажатлари кўрсаткичлари; экологик хизматлар билан таъминланганлик даражаси (тоза сув, сув- оқова, жамоат транспорти ва ҳ.к.), жумладан аҳолининг барча қатламларининг таъминланганлиги. Ушбу кўрсаткичлар билан бир қаторда аҳоли турмуш даражасининг бошқа кўрсаткичларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Иқтисодий имкониятлар ва акстаъсир кўрсаткичлари “яшил ўсиш”га ўтиш ва бу йўналишда вужудга келиши мумкин бўлган тўсиқларни бартараф этиш воситалари (солиқлар, субсидиялар) самарадорлиги ва “яшил ўсиш” билан боғлиқ иқтисодий имкониятларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини қамраб олади. Улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: технологиялар ва инновациялар – яшил ўсиш самарадорлигини ошириш ва ривожланишини таъминлаш омиллари; экологик товар ва хизматларни ишлаб чиқариш – иқтисодиётни экологиялаштириш орқали унинг янги имкониятларини очиш; 77 https://stats.oecd.org/# инвестициялар ва молиялаштириш – “яшил ўсиш” ва атроф-муҳит муҳофазаси мақсадларида технология ва билимларни кенг қўллашни молиялаштириш; ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар учун “яшил иқтисодиёт”га ўтиш белгиси ҳисобланган нархлар, солиқлар ва субсидиялар; таълим, касбий тайёргарлик ва кўникмаларни ривожлантириш. “Яшил иқтисодиёт” ва “яшил ўсиш” моделининг ИҲТТ томонидан ишлаб чиқилган кўрсаткичлари ишлаб чиқариш, истеъмол ва айрибошлаш жараёнларидаги муносабатлар тизими асосида ишлаб чиқилгани боис бугунги кунда “яшил иқтисодиёт”ни уч ўлчамда (иқтисодиёт, табиат ва жамият) баҳолаш имконини бермоқда. Илмий-тадқиқотлар ва мамлакатлар хусусиятларини эътиборга олиб ўтказилаётган “дала” тажрибалари натижасида мазкур кўрсаткичлар янада умумийлаштирилмоқда. Бошқа рейтинг тизимларидан фарқли ўлароқ ушбу ёндашув бирон-бир умумлаштирувчи индексни ҳисоблашни назарда тутмайди. ИҲТТ томонидан қўлланилаётган кўрсаткичлар мамлакатни иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан ривожланишини баҳолаш ва таққослаш имконини беради. Ушбу кўрсаткичлар тизимини ҳисоблашда “яшил ўсиш”, бухгалтерия ҳисоби ва давлат сиёсати тамойиллари биргаликда қўлланилади, яъни кўрсаткичлар аналитик жиҳатдан ишончлилик, ўлчашлилик ва долзарблилик жиҳатидан танлаб олинган. ИҲТТнинг “яшил ўсиш” кўрсаткичлари фаровонлик ва барқарорликни кенг қамровда тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисобланади. ИҲТТга аъзо мамлакатлар қаторидаги яшил ўсиш стратегиясини амалга ошириш жараёнида ташаббускор мамлакатлар (Чехия, Дания, Германия, Корея Республикаси, Мексика, Нидерландия, Словакия ва Словения) яшил иқтисодий ўсиш ва барқарорлик мониторингини олиб боришда мазкур кўрсаткичлардан фойдаланишади. Ривожланган, ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти шаклланаётган мамлакатларнинг айримлари ИҲТТ “яшил ўсиш” кўрсаткичларининг амалий қўлланилишини таъминлаш мақсадида статистик ҳисоботларни ушбу кўрсаткичларга асосланиб тузишмоқда. Ривожланган, ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти шаклланаётган мамлакатлар учун ИҲТТ “яшил ўсиш” кўрсаткичларининг муҳим афзаллиги уларнинг мослашувчан эканлигидир. Ушбу ҳолат ўз аксини юқоридаги ҳисоботларда топмоқда, яъни мамлакатлар кўрсаткичлар тизимининг бош тўрт йўналиши бўйича мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик хусусияти, ҳолати, юритилаётган сиёсатидан келиб чиқиб кўрсаткичлар меъёрини аниқлашади. Жумладан, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари асосий эътиборни (яъни “яшил ўсиш” кўрсаткичларидан) миллий сиёсатнинг устувор йўналишларини аниқлашда атроф-муҳитга боғлиқ яшаш стандартлари ва имкониятларига боғлиқ кўрсаткичларга қаратса, ЕИ, Кавказ ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқишда табиий активлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларидан фойдаланишни афзал кўришмоқда78. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling