Хажибакиев шухрат хужаёрович


“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнини баҳолашнинг ИҲТТ ёндашуви


Download 4.29 Mb.
bet42/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнини баҳолашнинг ИҲТТ ёндашуви


“Яшил иқтисодиёт”ни баҳолашдаги муҳим йўналиш ИҲТТ доирасида амалга ошириладиган тадқиқотлар ҳисобланади. Ушбу ташкилот тавсияларига кўра “яшил ўсиш”ни баҳолаш учун беш гуруҳга ажратилган қуйидаги 25-30 та кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:



  • иқтисодиётнинг экологик ва ресурс самарадорлиги (алоҳида эътибор углерод самарадорлигига қаратилади);

  • табиий ресурслар;

  • атроф-муҳит ҳолати ва унинг ҳаёт сифатига таъсири;

  • “яшил ўсиш” соҳасидаги сиёсат ва иқтисодий имкониятлар;

  • “яшил ўсиш”нинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари.

ИҲТТ томонидан ишлаб чиқилган яшил ўсиш кўрсаткичлари 2017 йилда 2011 ва 2014 йиллардаги кўрсаткичларга нисбатан янгиланган ва кенгайтирилган. 2017 йил ҳисоботида асосий эътибор яшил ўсишни таъминлашга қаратилган сиёсий чоралар ва меҳнат унумдорлигини оширишга, солиқлар ва субсидиялар, технологиялар ва инновациялар, халқаро молия оқими билан боғлиқ таҳлилларга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Ушбу рейтингда Люксембург, Исландия, Дания, Норвегия ва Нидерландия каби мамлакатлар етакчи ўринларни эгаллашган бўлса, ИҲТТга аъзо бўлмаган мамлакатлардан Колумбия ва Коста-Рика яшил ўсишни таъминлашда сезиларли ижобий натижаларга эришганлиги қайд этилган73.
ИҲТТ “яшил ўсиш” кўрсаткичлари услубияти асосида ишлаб чиқариш жараёнининг қуйидаги макроиқтисодий модели ётади (3.4.1-расм).


73 https://www.oecd.org/env/indicators-modelling-outlooks/Highlights_Green_Growth_Indicators_2017.pdf

Бу ерда:

      1. Иқтисодиётнинг атроф-муҳит ва ресурс самарадорлиги мониторинги кўрсаткичлари;

      2. Табиий активлар базаси мониторинги кўрсаткичлари;

      3. Турмушнинг атроф-муҳит сифати бўйича мониторинг кўрсаткичлари;

      4. Иқтисодий имкониятлар ва олиб борилаётган сиёсат натижалари мониторинги кўрсаткичлари

О. Иқтисодий ўсишнинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни ва характеристикаси кўрсаткичлари.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling