Глобал яшил ўсиш институти (Global Green growth Institute - GGGI) - иқтисодий ўсиш ва экологик барқарорлик ўртасидаги мувозанатни ифодаловчи яшил ўсишга кўмаклашишга ихтисослашган халқаро ташкилот.
Яшил ўсиш индекси (Green Growth Index - GGI) – “яшил иқтисодиёт”га ўтиш имкониятларини баҳолаш ва барқарор “яшил ўсиш”ни таъминлаш даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими.
Дуал ситизен (Dual Citizen) халқаро агентлиги – мижозларга яшил ўсиш ва барқарор ривожланиш учун зарур маълумотларни таҳлил этиш, стратегик мақсадларга қандай эришиш тўғрисида маслаҳатлар берувчи халқаро агентлик.
Глобал яшил иқтисодиёт индекси (Global Green Economy Index - GGEI) – Dual Citizen халқаро агентлиги томонидан қўлланиладиган ва юздан ортиқ мамлакатларда “яшил иқтисодиёт”нинг амал қилиш даражасини ифодалайдиган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичи.
Тестлар
“Яшил иқтисодий ўсиш” анъанавий иқтисодий ўсишдан қайси жиҳати билан фарқ қилади?
иқтисодий ўсиш “яшил инвестициялар” ҳисобига рўй беради иқтисодий ўсиш билан биргаликда юз берадиган зарарларни (implicit
cost) ҳисобга олади
зарарлар иқтисодий фойда ҳисобига қопланади
янги технологиялар ва инновацияларга асосланган бўлади
Жаҳон банки мутахассислари фикрича, барқарор иқтисодий ўсишнинг инкюзивлигини таъминловчи йўналиш бу ...
“анъанавий ўсиш” “жигарранг ўсиш” “яшил ўсиш”
“қувиб етадиган ўсиш”
Қайси халқаро ташкилот “яшил иқтисодиёт” ҳолатини баҳолашда қиймат усулидан фойдаланади?
ИҲТТ
Жаҳон банки
БМТ Атроф-муҳит дастури Dual Citizen халқаро агентлиги
Яшил ўсиш индекси (Green Growth Index - GGI) қайси ташкилотга тегишли?
Dual Citizen халқаро агентлиги Жаҳон банки
Глобал яшил ўсиш институти БМТ Атроф-муҳит дастури
Do'stlaringiz bilan baham: |