Хажибакиев шухрат хужаёрович


Глобал яшил иқтисодиёт индекси


Download 4.29 Mb.
bet48/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Глобал яшил иқтисодиёт индекси (Global Green Economy Index - GGEI) қайси ташкилотга тегишли?

Dual Citizen халқаро агентлиги Глобал яшил ўсиш институти Жаҳон банки
БМТ Атроф-муҳит дастури
        1. Глобал яшил ўсиш институти қайси шаҳарда жойлашган?


Сеул
Париж Нью-Йорк Лондон
        1. Жаҳон банки томонидан “яшил ўсиш”ни баҳолашда қўлланилаётган натижавий самарадорлик кўрсаткичлари қайси соҳаларни қамраб олади?


маънавий, маданий, аҳлоқий сиёсий, ҳарбий, халқаро биосфера, атмосфера, экология
атроф-муҳит, иқтисодий, ижтимоий
        1. ИҲТТнинг “яшил ўсиш” модели такрор ишлаб чиқариш босқичларига асосланганлиги боис “яшил иқтисодиёт”ни қуйидаги уч ўлчамда баҳолаш имконини беради ...


сиёсат, маданият ва маърифат мезо, макро ва микро
ишлаб чиқариш, тақсимот ва жамғариш иқтисодиёт, табиат ва жамият
        1. Қайси жавобда UNEP томонидан ишлаб чиқилган ва шартли равишда уч гуруҳга бўлинган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичлари тўғри келтирилган?


жорий сиёсат; қадимий маданият ва оммавий маърифат
атроф-муҳит; амалдаги сиёсат; фаровонлик ва ижтимоий тенглик мезо, макро ва микро
ишлаб чиқариш, тақсимот ва жамғариш
        1. Глобал яшил иқтисодиёт индексини ҳисоблаш учун зарур маълумотларни тўплашда қайси усулдан фойдаланилади?


оммавий кузатиш махсус кузатиш эксперт сўровномаси рейтинг усули
  1. БОБ. “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ”ГА ЎТИШ ЖАРАЁНИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ




    1. “Яшил молиялаштириш” тушунчаси


Глобал миқёсда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёни узоқ муддат ва катта миқдордаги инвестициялар талаб этиши, асосий эътибор тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, энергияни тежайдиган технологияларни ривожлантиришга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Халқаро энергетика агентлиги прогнозларига кўра, 2050 йилгача атмосферага чиқариб юбориладиган CO2 эмиссиясини икки бараварга камайтириш учун “яшил иқтисодиёт”га дунё ялпи ички маҳсулотиининг 1-2,5%и даражасида қўшимча инвестициялар сарфлаш зарур.


“Яшил иқтисодиёт”га ўтишдаги муҳим масалалардан бири ушбу жараённи молиялаштириш ҳисобланади. Иқтисодий адабиётда “яшил” ёки “экологик” молия атамасининг умумқабул қилинган таърифи мавжуд эмас. Биринчидан “яшил иқтисодиёт”га оид аксарият адабиётларда “яшил молиялаштириш” тушунчасига таъриф берилмаган, иккинчидан, мавжуд кам сонли таърифлар мазмунан бир-биридан кескин фарқ қилади.
Умумий тарзда “яшил молия”лар (“green finance”) дейилганда экологик тоза, энергия самарадорлиги юқори ва паст углеродли лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган инвестициялар ва бошқа молиявий дастаклар йиғиндисини тушуниш мумкин. Аксарият ҳолатларда экологик масъулиятли инвестициялаш (“environmentally responsible investment”) ва иқлим ўзгаришлари боғлиқ инвестициялаш (“climate change investment”) каби тушунчалар “яшил молия” тушунчасининг синоними сифатида фойдаланилади.
“Яшил молия”лар атамаси илк бор таниқли иқтисодчи олим Ричард Сандор томонидан 1992 йилда Нью-Йоркдаги Колумбия университетида ишлаб чиқилган махсус ўқув дастурида қўлланилган85. 2002 йилда Стэнфорд университети профессори Глетчен Дэйл томонидан нашр этилган “Янги табиат иқтисодиёт” китобида табиий ресурслар муҳофазасини молиялаштириш масалалари кўриб чиқилган86.
Карл Буркарт эса “яшил иқтисодиётни” тармоқ нуқтаи назаридан қараб чиқади ва уни қуйидаги тармоқларга бўлади:87

  • тикланадиган энергия манбалари (қуёш, шамол, биоёқилғи ва ҳ.к.);

  • “яшил” бинолар (қурилиш ва архитектурада ресурс ва энергия тежовчи технологияларни қўллаш);



85 Richard L. Sandor. "Good Derivatives: A Story of Financial and Environmental Innovation." John Wiley & Sons. February 2012
86 Gretchen Daily , Katherine Ellison The New Economy of Nature: The Quest to Make Conservation Profitable. Island Press, 2002
87 Burkart, K. How do you define the 'green' economy? http://www.mnn.com/green-tech/research- innovations/blogs/how-do-you-define-the-green-economy

  • экологик тоза транспорт (муқобил ёқилғи турлари, жамоат транспортини ривожлантириш, гибрид/электр автомобиллари ва каршэринг ва карпулинг88);

  • сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш (сувни тозалаш ва қайта фойдаланиш, сув сарфини камайтириш, ёмғир сувларидан фойдаланиш ва ҳ.к.) хўжалик ва ишлаб чиқариш чиқиндилари утилизацияси (чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация талаб этмайдиган тара ва қадоқлардан фойдаланиш);

  • ер ҳолатини яхшилаш (шаҳар ҳудудларида парклар ва кичик ўрмонлар барпо этиш, органик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, ўрмонлар ва дарахтзорларни тиклаш, тупроқ унумдорлигини яхшилаш).

Карл Буркарт фикрича, “яшил иқтисодиёт”нинг тегишли тармоғи турли ривожланиш босқичида бўлади ва шунинг учун уларни молиялаштириш усуллари ва манбалари бир-биридан фарқланади.
“Яшил иқтисодиёт” соҳасида турли тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланувчи хусусий компаниялар “яшил молиялаштириш” тушунчасининг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилишган. Жумладан, Bloomberg New Energy Finance компанияси мутахасислари “яшил молия”лар “яшил инвестициялар” билан бир қаторда қўлланилади, аммо амалиётда “яшил молиялаштириш” инвестицияларга нисбатан кенгроқ тушунча сифатида ишлатилади, деб ҳисоблашади 89 . Pricewaterhouse Coopers Consultants консальтинг компанияси мутахассислари томонидан берилган таъриф эса “яшил молиялаштириш”ни банк сектори нуқтаи назаридан тавсифлашга асосланади. Уларнинг фикрича, банк соҳаси учун “яшил молиялаштириш” экологик омилларни ҳисобга олувчи молиявий маҳсулот ҳисобланади ва ушбу тамойилга кредит бериш жараёнидан бошлаб то кредит ёпилиш оралиғидаги барча жараёнларда амал қилинади90.
Халқаро молия корпорацияси мутахассислари эса “яшил молиялаштириш
– барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга йўналтирилган молиявий қўйилмалар, лойиҳалар ва инвестицияларни ифодаловчи кенг тушунча бўлиб, экологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали барқарор иқтисодий ривожланиш даражасини янада оширишни назарда тутади”, деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича “яшил молиялаштириш” атроф-муҳитга саноат чиқиндиларини чиқариш ҳажмини қисқартириш, сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш ва биохилма-хилликни сақлаб қолишга қаратилган лойҳаларни молиялаштириш билан биргаликда иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослашиш жараёнларига сарфланаётган инвестицияларни ўз ичига олади91.




88 Биргаликда автомобилдан фойдаланиш (carsharing, carpooling)
89 Zadek and Flynn (2013): South-Originating Green Finance: Exploring the Potential, The Geneva International Finance Dialogues, UNEP FI, SDC, and iisd.
90 Pricewaterhouse Coopers Consultants (PWC) (2013): Exploring Green Finance Incentives in China, PWC.
91 IFC (2013): Mobilizing Public and Private Funds for Inclusive Green Growth Investment in Developing Countries
- An Expanded Stocktaking Report Prepared for the G20 Development Working Group, IFC Climate Business Department; and Spratt and Griffith-Jones (2013): Mobilising Investment for Inclusive Green Growth in Low-Income Countries, GIZ.
Иқтисодий адабиётдаги таърифларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин: биринчи гуруҳга хос умумий жиҳат шундаки, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ технологик жараёнлар, лойиҳалар ва дастурларни молиялаштиришнинг кенг қамровли усуллари “яшил” молия сифатида талқин этилади, иккинчи гуруҳ таърифларда эса “яшил молия” экологик таркибий элементга эга бўлган молиявий маҳсулотлар (дастаклар) ва хизматлар (кредитлар, облигациялар, акциялар ва бошқалар) сифатида тушунтирилади92. Демак, “яшил молиялаштириш” атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча омилларни ҳисобга олувчи ва экологик барқарорликни таъминлашни назарда
тутувчи инвестициялаш ва кредитлашнинг барча шаклларини қамраб олади.



    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling