Хажибакиев шухрат хужаёрович


“Яшил энергетика”нинг ривожланиш кўрсаткичлари138


Download 4.29 Mb.
bet68/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

“Яшил энергетика”нинг ривожланиш кўрсаткичлари138





2008 й.

2018 й.

2019 й.

Инвестициялар, млрд. долл.

130

296

301,7

Электрэнергетика

Ўрнатилган қувватлар ГВт

1140

2387

2588

Гидроэлектрэнергия ГВт

885

1135

1150

Шамол энергияси ГВт

121

591

651

Қуёш энергияси ГВт

16

512

627

Иситиш тизими

Қуёш энергияси ёрдамида сув иситиш ГВт

130

384

421

Транспорт

Эталон ишлаб чиқариш, млрд. литр

67

111

114

Биодизель ишлаб чиқариш, млрд. литр

12

41

47

Тикланадиган энергия соҳасида сиёсат

“Яшил энергетика” соҳасини ривожлантириш
мақсадларига эга мамлакатлар сони

79

169

172

100 фоиз тикланадиган электрэнергия ишлаб чиқариш мақсадига эга мамлакатлар

...

57

61

Жаҳонда 2008-2019 йилларда “яшил энергетика”ни ривожлантириш учун сарфланган инвестициялар миқдори 2,3 мартага ошган. Электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳасида т ўрнатилган “яшил энергия” қувватлари 2,3, шамол турбиналари қуввати 5,4, қуёш станциялари қуввати 39,2, қуёш энергияси ёрдамида иситиш қувватлари эса 3,2 бараварга ўсган. Транспорт учун эталон ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 1,7, биодизель ёқилғиси миқдори эса 3,9 мартага ошган. Дунёда “яшил энергетика”соҳасини ривожлантиришга ҳаракат қилаётган мамлакатлар сони ошиб бормоқда. Жумладан, 2008-2019 йилларда ушбу мамлакатлар сони 79 тадан 172 тага қадар ортиб, электрэнергия ишлаб чиқаришда тўлиқ муқобил энергиядан фойдаланиш мақсадига эга мамлакатлар сони эса 61 нафарга етди (5.2.1-жадвал).
Enerdata139 маълумотлари кўрсатишича, 2019 йилда Норвегия, Бразилия, Янги Зеландия каби мамлакатларда электрэнергия ишлаб чиқаришда муқобил энергия манбаларининг улуши 80%дан юқори бўлган (5.2.5-расм). Германия, Португалия, Испания, Янги Зеландия, Буюк Британияда қуёш ва шамол станциялари ёрдамида ишлаб чиқарилган электрэнергия улуши жами электрэнергия миқдорининг 20%идан ошиб кетган (5.2.6-расм).


137 https://www.ren21.net/wp-content/uploads/2019/05/gsr_2019_full_report_en.pdf
138 REN21 2011, REN21 2012, REN21 2016, REN21 2019, REN21 2020 маълумотлари асосида тузилган.
139 Enerdata – халқаро даражада саноатнинг энергетика тармоқларида тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланадиган мустақил ахборот-консалтинг компанияси.



Руминия 41,2
Германия 41,2
Туркия 44,2
Чили 45,1
Португалия 55,0
Швеция 58,7
Канада 64,9
Колумбия 72,6
Венесуэла 73,7
Янги Зеландия 81,9
Бразилия 82,3
Норвегия 97,6

0 20 40 60 80 100








Швеция 10,4
Чили 11,1
Нидерландия 11,7
Туркия 12,0
Руминия 12,5
Бельгия 14,8
Италия 16,3
Буюк Британия 21,0
Янги Зеландия 21,9
Испания 23,3
Португалия 23,4
Германия 25,0

-4,0 6,0 16,0 26,0



5.2.5-расм. Электрэнергия ишлаб чиқаришда муқобил энергия улуши, 2019 й140.




5.2.6-расм. Электрэнергия ишлаб чиқаришда шамол ва қуёш станцияларининг улуши, 2019 й141.

Айрим ҳисоб-китобларга кўра 2050 йилга бориб қазилма ёқилғи даври тугаб, муқобил жаҳон электрэнергиясининг 50%и шамол ва қуёш энергияси ҳисобидан ишлаб чиқарилади. IRENA агентлиги мутахассислари 2050 йилга қадар пировард энергия истеъмолида муқобил энергия улуши мўътадил сценарийда 25,0%га, жадал сценарий бўйича 86,%га етиши, электромобиллар сони эса бир миллирдан донадан ошиб кетишини башорат қилишмоқда (5.2.2- жадвал).
5.2.2-жадвал

“Яшил энергетика”ни ривожлантириш истиқболлари142





Амалдаги ҳолат

Мўътадил
сценарий

Жадал сценарий

2015 й.

2018 й.

2030 й.

2050 й.

2030 й.

2050 й.

Пировард энергия истеъмолида
муқобил энергия улуши, %

9,5

10,5

17,0

25,0

28,0

66,0

Энергия сиғимкорлиги, %

1,8

1,8

2,4

2,6

3,6

3,2

Электрэнергия ишлаб чиқаришда муқобил энергия
улуши, %

23.0


26,0


38,0


55,0


57,0


86,0


Электромобиллар сони, млн.
дона

1,2

7,9

269

627

379

1109

Иситиш қурилмалари, млн.
дона

20

38

63

119

155

334



140 https://yearbook.enerdata.net/renewables/renewable-in-electricity-production-share.html
141 https://yearbook.enerdata.net/renewables/renewable-in-electricity-production-share.html
142 IRENA (2020), Global Renewables Outlook: Energy transformation 2050 (Edition: 2020), International Renewable Energy Agency, Abu Dhabi.
“Яшил энергетика” соҳасидаги барқарор ривожланиш тенденцияари истиқболда дунё мамлакатлари учун янги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш имконини яратиши мумкин. Соҳага йўналтирилаётган инвестициялар 2050 йилга қадар муқобил энергия тармоқларида 42 миллиондан ортиқ иш ўринларини яратиш имконини беради. Бу вақтга келиб энергетика соҳасида банд бўлганлар сони 100 миллион кишига етиши мумкин. Энергетика соҳасида “яшил энергетика”га ўтиш жараёнларининг жадаллашувчи 2050 йилгача дунё минтақаларида аҳоли фаровонлигининг 13,5%га яхшиланишига олиб келиши башорат қилинмоқда. Соҳадаги ислоҳотлар ҳавонинг ифлосланиш даражасининг пасайишига олиб келади ва бу ўз навбатида аҳоли саломатлигининг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади.



    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling