Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet70/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Қувватлардан фойдаланиш коэффициенти (capacity factors). Энергетика соҳаси корхоналарининг иш самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткич бўлиб, ўрнатилган электр ускунанинг муайян вақт мобайнида ишлаш қувватини унинг ўртача арифметик тўлиқ қувватига бўлиш орқали аниқланади.

Мисол. 1000 МВт қувватга эга электр ускунаси 30 кунда 648 000 МВт- соат электрэнергия ишлаб чиқарди. Агар ускуна 1 ойда тўлиқ қувват билан ишлаганда 1000 МВт × 30 кун × 24 соат = 720 000 МВт-соат электрэнергия ишлаб чиқарган бўлар эди. Ускунанинг 1 ойда ҳақиқатда ишлаб чиқарган электрэнергияси миқдорини унинг тўлиқ қувватда ишлаб чиқариши мумкин бўлган электрэнергия миқдорига бўламиз: 648 000 МВт-соат / 720 000 МВт- соат = 0,9. Демак, электр ускунанинг ўрнатилган қувватидан фойдаланиш коэффициенти 90%га тенг экан.

    1. Қувватларни ўрнатишнинг умумий харажатлари (total installed cost - TIC). Ушбу кўрсаткич энергетика корхоналарида асбоб-ускуналарни ўрнатиш учун зарур матераллар, иш ҳақи ва субпудрат харажатлари йиғиндисини ҳисоблаш орқали аниқланади.

Юқорида қайд этилган омиллар таъсирида қуёш ва шамол электростанциялари ёрдамида олинаётган электрэнергия қиймати анъанавий электрэнергия қийматига нарх ва унумдорлик бўйича деярли тенглашиб қолди. Аксарият мамлакатларда қуёш ва шамол технологияларида субсидиялаштирилмаган LCOE даражаси бошқа технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган энергия қийматига нисбатан сезиларли даражада пасайди. Жумладан, 2010-2018 йилларда гидроэнергия ҳисобидан олинадиган
электрэнергия нархи 107,3%га қимматлашгани ҳолда, қуёш (фотоэлектрик) энергиясидан олинаётган электрэнергия нархи 77,0%га арзонлашди. Нарх нуқтаи назаридан қирғоқларга ўрнатилган шамол ускуналари (1 МВт-соат учун 55 доллар) жаҳонда электрэнергия олишнинг энг арзон манбаига айланиб улгурди (5.3.1-жадвал).
5.3.1-жадвал

Тикланадиган энергиядан электрэнергия олиш харажатлари (LCOE), долл. / кВт-соат143






Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling