Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг рўйхатига кўра 2017-2025 йилларда умумий қиймати 5,3 млрд. доллар бўлган 810 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. 2017-2021 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари, унда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва бошқа устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича 28 та чора-тадбирлар кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришнинг 49,3 фоизи, корхоналарнинг ўз маблағлари, 40,8 фоизи хорижий инвестициялар ва кредитлар, 7,3 фоизи Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, 2,6 фоизи тижорат банкларининг кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳаларнинг технологик таркиби таҳлили уларнинг 79,3 фоизи янги 161 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора- тадбирлари дастури тўғрисида”ги 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли қарори. қуриладиган, 20,7 фоизи эса модернизацияланадиган лойиҳалар эканлигини кўрсатмоқда (5.5.1-расм).
5.5.1-расм. “Яшил энергетика”ни ривожлантириш бўйича инвестицион лойиҳалар таркиби, жамига нисбатан фоиз ҳисобида162Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун 2017-2021 йилларда давлат бюджетидан 314,1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Қарор доирасида қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши қуйидагиларни таъминлаш имконини беради (5.5.1-жадвал).: қонунчилик ва норматив базани такомиллаштириш, энергия тежайдиган технологияларни, замонавий ҳисоблаш ускуналарини жорий қилишга ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан янада оқилона фойдаланишга аҳолини ва хўжалик юритувчи субъектларни кенг жалб қилиш; 2025 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари таркибида қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 12,7 фоиздан 19,7 фоизга етказиш; ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимини кескин қисқартириш (9 792,0 тонна шартли ёқилғи ёки йилига 8-10 фоиздан кам бўлмаган миқдорда); Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 6333 та бюджет ташкилотида 17251 та иситиш қозонини замонавий энергияни тежайдиганларига алмаштириш ва 56,5 миллион куб метрдан ортиқ табиий газни тежаш; Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотларида 1523 та энергияни кўп истеъмол қилувчи электродвигателни ва 879 та насосни 162 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора- тадбирлари дастури тўғрисида”ги 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли қарори. алмаштириш ва 807,3 миллион кВт.соатдан ортиқроқ электр энергиясини тежаб қолиш; энергияни тежайдиган технологияларнинг кириб келишини кенгайтириш, солиқ ва божхона имтиёзлари бериш ҳисобига қайта тикланувчи манбалардан энергия ҳосил қилувчи ускуналарни қўллаган ҳолда энергиядан фойдаланишни рағбатлантириш; қайта тикланмайдиган углеводород ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатдошлигини ошириш, шу асосда иқтисодиёт тармоқларини ва аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаб бориш; қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия истеъмоли жиҳатидан самарадорлиги юқори технологияларни трансфер қилиш, ушбу соҳадаги ускуналар ва бутловчи қисмларни маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш; аҳоли учун кафолатланган энергия ресурсларининг очиқлигини таъминлаш, жумладан, узоқ қишлоқ ҳудудларида аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва уларнинг фаровонлигини ошириш. Шу муносабат билан ушбу дастурга қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш учун тўртта инвестиция лойиҳалари киритилган бўлиб, улардан учтаси Самарқанд, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида ҳар бири 100 МВт қувватга эга бўлган қуёш стансиялари ва Навоий вилоятида 102 МВт қувватга эга бўлган битта шамол станциясидир. Бундан ташқари, товарларнинг импорт ҳажмини ва таркибини (иш ва ҳизматлар) танқидий таҳлил қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш комиссияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган, технологик ҳужжатлар билан таъминланган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, тадбирларни амалга ошириш учун импорт қилинаётган, рўйхат асосида чора- тадбирлар Дастурига киритилган асбоб-ускуналар, хом-ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари)дан озод қилинди. Мамлакатимизда “яшил энергетика”ни ривожлантириш учун иқтисодиётнинг энергия балансида тикланадиган энергия манбалари улушини кескин ошириш зарур. Табиий иқлим ва географик жойлашув хусусиятларидан саноат, қишлоқ хўжалиги, уй-жой коммунал соҳаси, аҳоли турар жойларида келиб чиқиб қуёш, сув ва шамол энергиясидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш лозим. “Яшил энергетика”ни амалиётга жорий этишда қуйидаги иқтисодий механизмларни фаол қўллаш мақсадга мувофиқ: тикланадиган энергия манбалари тизимига уланиш харажатларининг давлат томонидан қоплаш; тикланадиган энергия манбалари тизимига уланиш билан боғлиқ давлат кафолатларини жорий қилиш; тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш даражасини кўрсатувчи “яшил сертификатлаш” тизимини жорий қилиш; тикланадиган энергия манбаларига нисбатан қатъий белгиланган тарифларни жорий қилиш; иқтисодиёт тармоқларида юқори энергия сиғимкорлигига эга бўлган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар импортини квоталаш ҳамда юқори импорт таърифларини жорий қилиш; энергия сиғимкорлиги паст бўлган мавжуд қувватдаги асбоб-ускуналар ва жиҳозлар учун кредитлаш тизимини жорий қилиш; юридик ва жисмоний шахсларнинг энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги бўйича кўникма ва малакаларини шакллантириш. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling