Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet75/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Иқтисодий дастаклар. Мазкур дастаклар энергетика соҳасида нарх механизми ва иқтисодий субъектлар фаолиятини ўзгартиришга хизмат қилувчи бозор муносабатлари ёрдамида ишлайди. “Яшил энергетика”ни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий дастаклари турли-туман бўлиб, жаҳон амалиётида қуйидаги дастаклардан фаол фойдаланилади.

Имтиёзли кредитлаш дастурлари. Японияда ушбу ўн йиллик дастур муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергияни сотиб олишни қўллаб қувватлаш учун ажратилган. Бу каби дастурлар Италия, Швеция, Германия, Корея Республикасида энергия самарадорлиги юқори технолгияларни ҳарид қилишда солиқ ва бошқа имтиёзлар бериш кўринишида кенг қўлланилади.
Давлат субсидиялари ва дотация. Дания ҳукумати томонидан иссиқлик таъминоти тизимини биоёқилғига ўтказиш оқибатида истеъмолга узатиладиган иссиқлик энергияси нархи ўсадиган бўлса, у ҳолда инвестиция субсидияси тақдим этилади. Шунингдек ишлаб чиқаришнинг энергия самардорлигини ошириш ва иссиқлик электрстанцияларини модернизация қилиш лойиҳаларига ушбу имконият жорий этилади.


150 OECD Science, Technology and Industry Scoreboard 2015: Innovation for growth and society. URL: http://dx.doi.org/10.1787/sti_scoreboard-2015-en
151 http://www.flasolar.com/million_solarroofs.php
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари учун инвестициялар. 2019 йилда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш учун йўналтирилган венчур капитали миқдори бўйича Ҳиндистон (1,4 млрд. Долл.), АҚШ (797 млн. долл.) ва Европа минтақаси (443 млн. долл) етакчилик қилишди152.
Сертификатлаштириш дастурлари. АҚШда ишлаб чиқариш корхоналари энергия самарадорлигини доимий оширишни таъминлаш учун 2012 йилдан бошлаб “Юқори энергия самарадорлиги” (Superior Energy Performance) сертификатлаш дастури амалиётга жорий қилинган. Ушбу дастурнинг асосий мақсади энергия менежментига ISO 50001 халқаро стандартини жорий қилиш бўлиб, бунда энергия самарадорлиги бўйича мақсадларни ўрнатиш ва эришилган ютуқларни доимий назорат қилиб бориш талаблари қўшимча тарзда ўрнатилган153.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling