Хажибакиев шухрат хужаёрович
“Яшил энергетика”ни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг хориж тажрибаси
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
“Яшил энергетика”ни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг хориж тажрибаси“Яшил энергетика” миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежовчи технологиялар ва тикланадиган энергия манбаларини тадбиқ этиш орқали маҳсулот таннархини камайтиришни талаб этади. Энергия тежамкорлиги техник жиҳатдан амалга оширса бўладиган, иқтисодий жиҳатдан асосланган, экологик ва ижтимоий нуқтаи назардан мақбул бўлган 148 https://about.bnef.com/blog/corporate-clean-energy-buying-leapt-44-in-2019-sets-new-record/ 149 https://www.ren21.net/gsr-2020/#target_9 ҳаётимизнинг одатий тарзини ўзгартирмайдиган инновацион қарорларни қабул қилиш ҳисобидан энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларидир. Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида энергия сиғимкорлигини пасайтириш сабабларидан бири янги техника ва юқори технологияларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳисобланади. Ушбу имконият ўз навбатида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишни мамлакатнинг илмий-технологик ривожланиш стратегиясида устувор йўналишлардан бири сифатида қабул қилинганлиги билан изоҳланади. Дунёнинг аксарият мамлакатларида энергетика ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига харажатлар шу турдаги жами харажатларнинг 4,5%ини, атроф- муҳитга ажратилаётган харажатлар эса 1,7%ни ташкил этади150. Жаҳонда “яшил энергетикани” ривожлантириш тажрибаси таҳлили, соҳани тартибга солишнинг маъмурий, иқтисодий ва ахборот дастаклари мавжудлигини кўрсатмоқда. Маъмурий дастаклар. Маъмурий дастаклар “яшил энергетика”ни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий чеклов ва рағбатлантиришлар ҳисобланади. Жумладан, АҚШда 1997 йилдан бошлаб “Миллионта қуёш томлари” миллий дастури амал қилмоқда151. Унга мувофиқ бино томларига қуёшда ишлайдиган энергия тизимлари ўрнатилиши зарур. 2010 йилдаёқ мамлакатдаги 13 та “қуёш шаҳар”ларида 1 миллионта уйнинг томига қуёш тизимлари ўрнатилди. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling