Хажибакиев шухрат хужаёрович


Марказлашган энергия тизимлари доирасида ва ундан ташқарида


Download 4.29 Mb.
bet73/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Марказлашган энергия тизимлари доирасида ва ундан ташқарида тикланадиган уй-жой хўжалиги энергетикаси.
Қуёш энергиясидан уй-жой хўжалигида фойдаланиш жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. “Уй-жой хўжалигида қайта тикланадиган энергетика” концепцияси муқобил энергия ишлаб чиқариш билан биргаликда энергияни
147 https://www2.deloitte.com/content/dam/Deloitte/ru/Documents/energy-resources/Russian/global-renewable-energy-trends.pdf
сақлаш ва энергия таъминотини бошқариш тизимини ҳам қамраб олади. Марказлашган энергия тизими билан қамраб олинмаган ҳудудларда қайта тикланадиган уй-жой хўжалиги энергетикаси уй хўжаликларини оптимал электрлаштириш имконини яратади. Ушбу соҳада муқобил энергия ресурсларидан биргаликда фойдаланишга асосланган “энергетика кооперативлари” кенг тарқалган. Жаҳон энергетика кооперативлари бозорида Германия етакчи мавқега эга. 2017 йилда мамлакатда ўрнатилган қайта тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш қувватларининг 40%дан ортиғи энергетика кооперативлари ҳиссасига тўғри келган.
Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришда корпорациялар ролининг ортиб бориши. Тикланадиган энергия бозорида корпорациялар фаоллиги ортиб бормоқда ва улар бу жараёнга кўпроқ тармоқларни жалб этишмоқда. Ушбу корпорацияларни кўпроқ муқобил энергияни етказиб бериш сифати қизиқтиргани боис соҳада Энергия хариди тўғрисидаги келишув (PPA), анъанавий энергия тизимларида “яшил тарифлар” ва тикланадиган энергия соҳасида талаблар ёки мажбуриятлар каби дастаклар кенг тарқалмоқда.
PPA компаниялар учун тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан реал қўшимча энергия қувватларини олиш имконини яратади. Ҳозирда компаниялар тикланадиган энергияни харид қилиш жараёнига бошқа тармоқлардан кўплаб истеъмолчиларни жалб этишга ҳаракат қилишмоқда. PPA қўшимча электрэнергия қувватларига эга бўлиш имкониятини берса-да, ушбу имконият аксарият ҳолларда йирик компанияларга тегишлидир. PPA корпоратив харидларнинг кенг тарқалаётган дастагига айланиб бормоқда.
Корпорациялар томонидан 2019 йилда дунёнинг 23 та мамлакатида 20Гвт миқдорида PPA имзоланган 148 . Ушбу кўрсаткич охирги ўн йилда кормпорациялар томонидан имзоланган келишувларнинг 40%ини ташкил этади. Google компанияси 2,7 ГВт га тенг тикланадиган энергия харид қилиш орқали 2019 йилнинг энг йирик корпоратив харидорига айланди. 2020 йилнинг бошларида дунёнинг 229 та етакчи корпорациялари RE100 ташаббусига қўшилишди ва юз фоиз тикланадиган энергиядан фойдаланиш мажбуриятини олишди149.



    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling