Қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” асосида ривожлантириш заруриятини асосланг.
Қишлоқ хўжалигини “яшиллаштириш” ва органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўтиш стратегияси имкониятларини баҳоланг.
Органик қишлоқ хўжалиги тушунчасининг моҳиятини ёритиб беринг.
Жаҳон органик қишлоқ хўжалиги ривожланиш ҳолати, таркиби ва тенденцияларини таҳлил этинг.
Давлат томонидан органик қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш механизми қандай иқтисодий дастаклар ёрдамида амалга оширилади?
Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш имкониятларини баҳоланг.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шарҳлаб беринг.
Декаплинг (Decoupling) – ўсиб бораётган эҳтиёжларни табиий капиталнинг камайишини минималлаштириш ҳисобидан қондириш.
Органик қишлоқ хўжалиги – атроф-муҳитни сақлаб қолиш, ривожлантириш ва табиий капитални жамғаришга кўмаклашувчи аграр ишлаб чиқаришни бошқаришнинг яхлит тизими.
Органик сертификат – корхона томонидан маҳсулот етиштириш, ишлаб чиқариш, маҳсулотларни қадоқлаш ва ташишда органик талабларга риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Гидропоника – ўсимликларни тупроқсиз ўстиришнинг илмий усули ҳисобланиб, савзовотлар тупроққа илдиз отмайди ва ноорганик субстрат озуқа етказиб бериш манбаи ҳисобланади.
Аквапоника – балиқчилик (“аквамаданият”) ва помидор етиштириш (“гидропоника”) жараёнининг синегретик самарасидан фойдаланишга асосланган илмий усул.
Саноатга асосланган қишлоқ хўжалиги – ташқи ресурслардан фойдаланишни назарда тутадиган қайта ишлаш усулларига эга қишлоқ хўжалиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |