Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet145/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Назорат саволлари





  1. Ривожланаётган мамлакатларда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш заруриятини асосланг ва барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда қандай муаммолар мавжудлигини шарҳланг.

  2. Хитойда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ривожланган мамлакатларга нисбатан қандай хусусиятлари билан фарқланади?

  3. МДҲ мамлакатларида амалга оширилаётган “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш миллий стратегияларининг умумйи ва фарқли жиҳатларини қиёсий таққосланг.

  4. Россияда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқланг.





297 https://www.economy.gov.by/uploads/files/ObsugdaemNPA/Kontseptsija-na-sajt.pdf

  1. Қозоғистон Республикасида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш концепциясининг устувор йўналишлари ва амалга ошириш босқичларини аниқланг.

  2. Беларуссия Республикасида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш концепциясининг мақсади ва устувор йўналишларини шарҳланг.

  3. Кейс. “Яшил ўсиш” концепцияси тарафдорлари ва унга қаршилар.

Вазият: Айрим мамлакатлар ўртасида “яшил ўсиш”ни барқарор ривожланиш йўналиши сифатида илгари суришда жиддий мунозаралар бўлиб ўтган эди. 2012 йилда БМТнинг ЭСКАТО ташкилоти томонидан “Осиё ва Тинч океани учун паст углеродли яшил ўсиш йўл харитаси” тақдим этилди. Ушбу лойиҳа ривожланаётган мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланган бўлса-да, Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва Россия каби мамлакатлар ушбу лойиҳага қатъий қарши чиқди. Аксарият мутахассислар фикрича, гап мамлакатлар ўртасида оддий иқтисодий рақобат муҳитини яратиш ва Корея Республикасида “яшил ўсиш”ни ортиқча реклама қилмасликка ҳаракат қилиш устида борар эди. Амалда эса қайд этиб ўтилган мамлакатлар ҳам ўзларида “яшил ўсиш” ғоясини етарлича тарғиб қилишмоқда. Узоқ мунозаралар натижасида қабул қилинган ҳужжатларда паст углеродли иқтисодиётга эришиш тўғрисидаги ғоялар илгари сурилганига қарамасдан, “яшил ўсиш” концепциясини қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling