Хажибакиев шухрат хужаёрович


Қозоғистонда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш динамикаси293


Download 4.29 Mb.
bet141/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

9.3.2.3-жадвал

Қозоғистонда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш динамикаси293





2014 й.

2019 й.

Амалдаги тикланадиган энергия манбалари
объектлари

26

87

Ўрнатилган қувватлар, МВт

178

1042

шу жумладан:







Шамол станциялари

53

283

Қуёш станциялар

5

529

Гидро электрстанциялар

119

228

Био электрстанциялар

0,35

2,4

Қозғистон ҳукумати тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиршни рағбатлантириш мақсадида имтиёзли тарифлар ва бошқа дастаклардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, муқобил энергия ишлаб чиқарувчилар учун ўзгармас имтиёзли тарифлар 15 йилга ҳар йили инфляцияни ҳисобга олган ҳолда индексация қилиш шарти билан тақдим этилади. 2019 йилда икки қисмдан иборат имтиёзли тариф ишга тушди: электрэнергия учун тариф (ўзгарадиган қисм) ва ўрнатилган қувватлар учун тариф (ўзгармайдиган қисм). Ушбу ислоҳотлар электрэнергия ишлаб чиқариш соҳасига хусуий инвесторларни жалб этиш имкониятини оширади.
Қозоғистон Республикаси “яшил иқтисодиёт”ни баҳолаш кўрсаткичларини амалиётга жорий этиш борасида халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик олиб боради. Жумладан, 2019 йилда ИҲТТ томонидан нашр этилган “Қозоғистон Республикасида яшил ўсиш кўрсаткичларини жорий этиш”, деб номланган ҳисоботида ташкилот таклиф этган кўрсаткичларнинг 54 тасидан 44 таси Қозоғистон амалиётга жорий этилган. Ушбу ҳисоботда 2020 йилдан Париж битимининг кучга кириши муносабати билан углерод бозорини молиялаштириш; “яшил ўсиш” билан боғлиқ барча турдаги илмий




293 Стратегия низкоуглеродного развития Республики Казахстан: цели и пути трансформации. Отчет о целях и путях трансформации. 24 февраля 2020 года. Нур-Султан, 2020. С. 29.
тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари; ноэнергетик матераллардан самарали фойдаланиш; “яшил” иш ўринлари, экологик товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш тавсияси берилган294.
Қозоғистонда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш ва энергия тежовчи технологияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирларининг фаол амалга оширилаётганлигига қарамасдан “яшил иқтисодиёт”га ўтиш мақсадларига эришишда жиддий муаммолар мавжуд. Мамлакат ҳукумати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кенг миқёсли ислоҳотлар ва лойиҳаларни амалга оширди, аммо “яшил” технологияларни иқтисодиётга фаол жорий этиш учун зарур қулай институционал муҳит ҳозирча яратилгани йўқ. Қулай институционал муҳит яратиш учун инвестиция, бюджет, солиқ, экология, бизнес ва “яшил” ташаббусларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида чуқур ислоҳотларни амалга ошириш зарур.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling