Хажибакиев шухрат хужаёрович


-расм. Қозоғистон иқтисодиётининг энергия самарадорлик кўрсаткичлари287


Download 4.29 Mb.
bet139/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

9.3.2.2-расм. Қозоғистон иқтисодиётининг энергия самарадорлик кўрсаткичлари287


Учинчидан, мамлакат иқтисодиётининг энергия сиғимкорлиги жуда юқори. 2019 йилда Қозоғистон жаҳон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг энергия сиғимкорлиги кўрсаткичи бўйича еттинчи, углерод сиғимкорлиги кўрсаткичи бўйича эса иккинчи ўринни эгаллади. Айрим мутахассислар Қозоғистонда энергия сиғимкорликнинг юқори даражасини совуқ иқлим ва аҳолининг мамлакат ҳудуди бўйлаб жойлашув зичлигининг пастлиги билан изоҳлашга ҳаракат қилишади. Аммо Қозоғистонда ушбу кўрсаткич совуқ иқлим шароитга ва аҳоли зичлиги паст ривожланган мамлакатларга нисбатан икки бараварга юқорилигча қолмоқда. Рақамлар Қозоғистонда 2005-2009 йилларда иқтисодиётнинг энергия ва углерод сиғимкорлиги кўрсаткичлари деярли ўзгармаганлиги, иссиқхона газлари эмиссияси миқдори эса ўсиш тенденциясига эга эканлигини кўрсатмоқда (9.3.2-расм).


Тўртинчидан, Қозоғистонда иқтисодий кўрсаткичлар, аҳоли турмуш даражаси ва атроф-муҳит ҳолати бўйича сезиларли даражада номутаносибликлар мавжуд.
Қозоғистонда “яшил иқтисодиёт”га ўтишда қуйидаги дастурлар муҳим аҳамиятга эга:
а) Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Қозоғистоннинг 2050 йилгача ривожланиш стратегияси” (2012 й.)288;
б) Қозоғистон Республикасининг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича концепцияси (2013 й.)289.


287 Global Energy Statistical Yearbook 2020 https://yearbook.enerdata.net маълумотлари асосида тузилган.
288 https://www.akorda.kz/ru/official_documents/strategies_and_programs
289 https://greenkaz.org/images/for_news/pdf/npa/koncepciya-po-perehodu.pdf
9.3.2.1-жадвал

Қозоғистон “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишлари290





Устувор йўналишлар

Иқтисодиёт секторлари

1. Муқобил энергияни ривожлантириш

1. Қишлоқ хўжалиги

2. Барқарор ва самарали органик
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

2. Уй-жой коммунал хўжалиги

3. Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш

3. Энергетика

4. Электрэнергетикани ривожлантириш

4. Балиқчилик

5. Чиқиндиларни бошқариш тизими

5. Ўрмон хўжалиги

6. “Яшил транспорт”ни ривожлантириш

6. Саноат

7. Экотизимларни сақлаб қолиш ва самарали бошқариш

7. Туризм

8. Транспорт

9. Чиқиндиларни йўқ қилиш (утилизация) ва қайта ишлаш

10. Сув ресурсларини бошқариш

“Қозоғистон 2050” стратегияси мамлакатни 2050 йилгача дунёнинг етакчи ўттизта мамлакати қаторига киритиш билан боғлиқ узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни назарда тутади. Стратегия кўзланган мақсадларга эришишда институтларни мустаҳкамлаш, инфратузима ва инсон капиталини ривожлантириш каби механизмларга асосланади. Ушбу стратегияда Қозоғистоннинг иқтисодий ривожланиши бевосита паст углеродли иқтисодиётга ўтиш билан боғлиқлигига устуворлик берилган.


2013 йилда “Қозоғистон 2050” стратегияси “Қозоғистон Республикасининг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича концепцияси” билан тўлдирилди. Мазкур концепцияда асосий эътибор мамлакат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва “яшил ўсиш” асосида бақарор ривожланишни таъминлаш қаратилган.
Қозоғистон “яшил иқтисодиёт” концепциясида қуйидаги соҳа ва иқтисодиёт секторларига устуворлик берилган (9.3.2.1-жадвал).
“ Яшил иқтисодиёт” концепциясига мувофиқ “яшил иқтисодиёт”га ўтиш уч босқичда амалга оширилади. Бу мақсадга эришиш учун мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 1%идан кам бўлмаган ёки йилига ўртача 3-4 млрд. доллар миқдорида маблағ сарфаланиши зарур бўлади.


290 World Bank, 2018. Green Economy: Realities & Prospects in Kazakhstan маълумотлари асосида тузилган.




Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling