Хажибакиев шухрат хужаёрович


Россияда “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг мақсадли кўрсаткичлари281


Download 4.29 Mb.
bet137/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Россияда “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг мақсадли кўрсаткичлари281


Кўрсаткичлар

2017 й.

Режа

2030 й.

2050 й.

1. Иссиқхона газлари эмиссияси, млн. тонна СО2 эквивалентида

Жами

1577,8

2077,0

1993,0

Энергетика

1699,9

1822,0

1594,0

Саноат

233,2

246,0

263,0

Қишлоқ хўжалиги

127,9

144,0

159,0

Ердан фойдаланиш ва ўрмон хўжалиги

-577,7

-246,0

-132,0

Чиқиндилар

94,5

111,0

109,0

2. Ялпи ички маҳсулотнинг углерод сиғимкорлиги, 2017 йилга нисбатан фоиз ҳисобида

100,0

91,0

52,0

3. Энергия ишлаб чиқариш самарадорлиги

Муқобил энергия ишлаб чиқариш, млрд. КВт-с

1,1

25,0

55,0

4. Иссиқлик энергия станцияларида электрэнергия ишлаб чиқаришда шартли ёқилиғи харажатлари, кВт-
соат/йил

317,1


287,2


260,1


5. Қозонхоналарнинг фойдалилик коэффициенти, %

92,7

94,0

95,0

6. Электр ва иссиқлик тармоқларида йўқотишлар

Электр тармоқлари

10,3

9,0

6,0

Исиқлик тармоқлари

9,6

8,0

6,0

7. Энергия сиғимкорлиги юқори саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда самарадорлик кўрсаткичлари (бир тонна маҳсулот ишлаб чиқариш учун шартли ёқилғи)

Темир рудаси

0,058

0,053

0,052

Чугун

0,55

0,52

0,50

Қора металлар прокати

0,942

0,939

0,918

Цемент

0,167

0,138

0,125

8. Ўрмон майдонларини тиклаш (йўқотилган ўрмон майдонларига нисбатан фоизда)

72,0

100,0

100,0

Россияда 2009 йилда муқобил энергия манбаларини ўзлаштириш орқали энергия самарадорлигини ошириш бўйича 2024 йилга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинган ва унга 2020 йилда ўзгартиришлар киритилди. Ушбу дастурга мувофиқ барча турдаги тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш бўйича ишга тушириладиган зарур қувватлар ҳажми 2024 йилга қадар 14 бараварга оширилиши режалаштирилган (9.3.1.2-расм)282.






281 Постановление правительство Российской Федерации «О принятии Парижского соглашения» от 21 сентября 2019 г. № 1228.
282Распоряжение Правительство Российской Федерации от 8 января 2009 года N 1-р “Об утверждении Основных направлений государственной политики в сфере повышения энергетической эффективности электроэнергетики на основе использования возобновляемых источников энергии на период до 2024 года” (с изменениями на 18 апреля 2020 года).


9.3.1.2-расм. Россияда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш қувватларини ишга туширишнинг мақсадли кўрсаткичлари, МВт


Агар ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатлар муқобил энергиянинг электрэнергия ишлаб чиқаришдаги улушини 25%дан 80%гача оширишни режалаштираётган бир пайтда, Россияда ушбу кўрсаткични 2035 йилга қадар 1,8-3,2%га етказиш назарда тутилмоқда. Баъзир тадқиқотчилар фикрича, Россия анъанавий ёқилғи захиралари бой мамлакат ҳисобланади ва ундан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Шунинг учун муқобил энергия соҳасида етакчи мамлакатларни қувиб етиш мақсади устуворлик касб этмайди, деб ҳисоблашади283. Шунга қарамасдан мамлакатда муқобил энергия соҳасини ривожлантириш имкониятлари жуда юқори. Россияда жуда катта дарёлар тизими мавжуд ва мамлакат ҳудуди океан билан чегарадош. Ушбу ҳолат мамлакатнинг сув ресурсларидан муқобил энергия олишда самарали фойдаланиш имкониятларини янада оширади. Аммо Россияда умумий сув ресурсларидан фойдаланиб энергия ишлаб чиқариш қувватлари бор-йўғи 51,7 минг МВт тенг, таққослаш учун ушбу кўрсаткич . Хитода 333,7 минг МВт ортиқ энергия ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд284. Россиянинг бой табиий ресурслар ва экотизимларга эга катта ҳудуди, юқори инсон салоҳияти ва иқтисодий ресурслари барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш омилларига айланиши мумкин.




283 Бекулова С. Р. Возобновляемые источники энергии в условиях новой промышленной революции: мировой и отечественный опыт. //Мир новой экономики, №4, 2019. С. 18.
284 IRENA (2017), Renewable capacity statistics 2017, International Renewable Energy Agency, www.irena.org/Publications

      1. Download 4.29 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling