Хажибакиев шухрат хужаёрович
-расм. Хитойда электрэнергия ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган энергия истеъмоли таркибининг ўзгариши, %274
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Урбанизация.
9.2.5-расм. Хитойда электрэнергия ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган энергия истеъмоли таркибининг ўзгариши, %274Хитой ҳукумати маълумотларига кўра, 2025 йилга қадар мамлакатда қуёш ва шамол электрстанцияларининг ўрнатилган қувватлари 1000 ГВт дан, улар томонидан ишлаб чиқариладиган электрэнергия миқдори эса 2000 ТВт- соатдан ошиб кетиши мумкин. Бу эса Россия энергия тизимларида бир йилда ишлаб чиқариладиган энергия миқдоридан икки баравар кўп энергия ишлаб чиқариш, деганидир (9.2.1-жадвал). Below 2 C сценарийси муаллифларининг ҳисоб-китобларига мувофиқ, Хитой энергетика тизими таркибининг ўзгариши 2050 йилга бориб 2018 йилга 274 China Renewable Energy Outlook 2019 (CREO 2019), China National Renewable Energy Centre, October 2019, p. 18. нисбатан бир бирлик электрэнергия қийматининг 20%га арзонлашишига олиб келади. Транспорт. Хитойнинг жадал суръатларда ўзгараётган транспорт модели “яшил иқтисодиёт” стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Хитой тезюрар темир йўллар тармоғи, метро тизими ва электромобиллар сонининг ўсиш муръатлари бўйича жаҳонда етакчи мавқега эга. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2019 йилда Хитойда ишга туширилган тезюрар темир йўллар тармоғи 30 000 километрга етди. Бундан ташқари мамлакатда электромобиллар савдоси 2017 йилдаёқ 500 минг донадан ортиб кетди. Бу кўрсаткич АҚШ ва Европада 200 минг дона атрофида сақланиб қолмоқда. Хитойда 300 миллиондан ортиқ автомобиллар рўйҳатдан ўтказилган. Шунингдек, 2050 йилга қадар йўловчи ташийдиган автомобил транспорти тўлиқ электрлаштирилади ва электромобиллар сони 400 миллиондан ошиб кетади. 9.2.1-жадвал Хитойда тикланадиган энергия ишлаб чиқариш қувватларини ўрнатиш ва электрэнергия ишлаб чиқариш истиқболлари
Урбанизация. Прогнозларга мувофиқ Хитойда шаҳар аҳолиси улуши 2050 йилга қадар 60%дан 80%гача кўпаяди. Бу борадаги муҳим жиҳат мамлакатда янги шаҳар модели – эко-шаҳарлар тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги билан боғлиқ. Бундай шаҳарлар юқори энергия самарадорликка эгалиги билан бир қаторда жамоат транспорти тармоғининг ривожланганлиги, уй-жойларни қуришда яшил зоналарни оптимал жойлаштирилганлиги билан ажралиб туради. Пекин шаҳрининг жанубида жойлашган йўлдош шаҳар Сюнъанъ шундай шаҳарлар қаторига киради. Тяньцзинь ва Хайнань каби эко-шаҳарлар эса экологияга зарар келтирувчи транспорт воситаларидан бутунлай воз кечмоқчи. Хитойда яқин истиқболда 250 дан ортиқ эко-шаҳарлар барпо этиш режалаштирилган. Хитой яқин истиқболда жаҳонда барқарор ривожланишни “яшил иқтисодиёт” тамойиллари асосида таъминлаш тенденцияларини белгилаб берадиган мамлакатга айланиши шубҳасиз. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling