Хажибакиев шухрат хужаёрович


-расм. 2008 йил жаҳон молиявий инқирозига қарши чоралар дастури доирасида “яшил тикланиш” учун ажратилган маблағлар


Download 4.29 Mb.
bet132/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

9.2.1-расм. 2008 йил жаҳон молиявий инқирозига қарши чоралар дастури доирасида “яшил тикланиш” учун ажратилган маблағлар,


млрд. долл.266




266 https://www.iea.org/articles/green-stimulus-after-the-2008-crisis
Ривожланган мамлакатлар сингари Хитойда ҳам “яшил иқтисодиёт” ташаббуси 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан чиқиб кетиш йўли сифатида илгари сурилди. Жумладан, Хитой инқирозга қарши чоралар дастури доирасида “яшил тикланиш чоралари” (“green recovery package”) учун 221,3 млрд. доллар ёки дастурга ажратилган маблағларнинг салкам 38%ини сафарбар этди. Маблағларнинг катта қисми темир йўллар ва электр тармоқларини модернизациялаш учун йўналтирилди (9.2.1-расм).
Хитой ўз иқтисодий ривожланиш модели, фойдаланаётган энергия манбаларини ўзгартириш, янги транспорт тизимларини ишлаб чиқиш ва экологик тоза урбанизация сиёсатини амалга ошириш орқали барқарор ривожланишнинг ўзига хос стратегиясини қабул қилди. Ривожланаётган мамлакатлар учун “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришнинг Хитой тажрибасини чуқур ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Хитой жаҳонда атмосферага иссиқхона газларини чиқариш бўйича етакчи мамлакат ҳисобланади. 1990-2019 йилларда Хитойнинг жаҳондаги иссиқхона газлари эмиссиясидаги улуши 10,9%дан 28,8%га қадар, СО2 миқдори эса 4,3 мартага ошди (9.2.2-расм).


9.2.2-расм. Хитойда атмосферага чиқарилаётган СО2 миқдориниг ўзгариши267


Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш билан биргаликда Хитой бирламчи энергия истеъмоли таркибида муқобил энергия улушини кўпайтириб, атроф-муҳитга жиддий салбий таъсир кўрсатаётган кўмирдан фойдаланиш даражасини қисқартиришга ҳаракат қилмоқда. BP маълумотлари кўрсатишича, Хитойда 2009-2019 йилларда бирламчи энергия истеъмоли таркибида кўмир энергияси улуши 71,2%дан 57,6%гача қисқариб,




267 BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган.
тикланадиган энергия манбалари улуши эса 0,3%дан 4,7%га қадар ошган (9.2.3-расм). Бу даврда мамлакатда муқобил энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилган электрэнергия миқдори 48,8 ТВт-соатдан 732,3 ТВт-соатга ёки ўн беш бараварга ошди. Хитойда 2019 йилда электрэнергия ишлаб чиқариш таркибида жами тикланадиган энергия манбалари улуши 9,8%, шу жумладан шамол энергияси улуши 5,4%, қуёш энергияси улуши эса 3,0%ни ташкил этди (9.2.4-расм).





Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling