Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet128/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Назорат саволлари





  1. ИҲТТ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурларининг умумий ва фарқли жиҳатларини тавсифлаб беринг.

  2. “Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг АҚШ тажрибасига хос хусусиятлар нималардан иборат?

  3. Европа Иттифоқида “яшил ўсиш”ни таъминлаш стратегиясининг устувор йўналишларини шарҳланг.

  4. Германияда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш хусусиятлари ва устувор йўналишларини аниқланг.

  5. Корея Республикасида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш омилларини тавсифланг ва 2040 йилгача бўлган дастурнинг устувор йўналишларини шарҳланг.

Асосий тушунчалар




Инклюзив ўсиш (inclusive growth) – миллий иқтисодиётнинг барча секторлари ва меҳнат ресурсларининг катта қисмини жалб этган ҳолда узоқ муддатда барқарор ривожланишга эришиш.
Соф” энергия манбалари ядро материаллар, “соф” кўмир ва табиий газ, шамол ва қуёшдан фойдаланиш.
Яшил тўлов карталари” тизими – “яшил” товар ва хизматлар истеъмоли, шахсий транспорт ўрнига жамоат транспортидан фойдаланиш, энергия самарадорлиги юқори бўлган товарлардан фойдаланиш даражасини ҳисобга олиш тизими.
Ақлли энергия тизими (Smart Power Grid) – электр узатиш тармоқларини автоматик тиклаш тизими ва электрга бўлган талабни интеллектуал мониторинг қилиш орқали электр билан таъминлаш сифати ва ишончлилигини ошириш.
Ақлли истеъмолчилар – истеъмолчилар учун интеллектуал уй-рўзғор буюмларини ишлаб чиқиш орқали энергия истеъмолини тежаш.
Қайта тикланадиган интеллектуал энергия манбалари электрэнергиясини узатишнинг микротармоқларини ўрнатиш орқали уйлар, бинолар ва фабрикаларда энергия таъминотини ошириш.
Ақлли электр хизматлари (Smart Electricity Services) электрэнергия бозорида рақобатни кучайтириш, янги бизнес моделлар ҳисобидан энергия истеъмоли даражасини пасайтириш.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling