Хажибакиев шухрат хужаёрович
“Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг Хитой тажрибаси
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
“Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг Хитой тажрибасиХитой аҳоли жон бошига тўғри келувчи саноат ишлаб чиқариш ҳажми ривожланган мамлакатлар кўрсаткичининг 1/3 қисмига тенглашганда барқарор ривожланиш йўлини танлади. 2007 йилда Хитойнинг собиқ бош вазири Вэнь Цзябао Хитой иқтисодиётини “беқарор, мувозанатлашмаган, мувофиқлаштирилмаган ва нотекис ривожланаётган” иқтисодиёт сифатида танқид қилди. Хитой ҳукумати кейинги беш йилликлар режаларига тузатишлар киритди ва шу вақтдан бошлаб мамлакат ривожланишида иқтисодий ўсишни миқдор жиҳатдан эмас, балки сифат жиҳатдан таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Хитойнинг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш борасидаги ёндашуви ғарб мамлакатларидан жиддий фарқ қилади. Хитой ўсиб бораётган ишлаб чиқариш секторларини янада ривожлантириш билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойилларини мувофиқлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу борада қуйидаги уч жиҳатини ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчидан, Хитойда саноатлашишга қарши курашиш барқарор ривожланиш концепциясига кирмайди, аксинча ушбу жараённи давом эттириш экологик муаммолар ечими сифатида қаралади. Шу нуқтаи назардан ёқилғи ресурсларини қазиб чиқариш ва оғир саноатнинг бошқа тармоқларида асосий фондлар миқдорини кўпайтириш, янгилаш ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш мунтазам рағбатлантириб борилади. Бу эса ўз навбатида ресурсларни тежовчи ва энергия сиғимкорлигини пасайтирувчи янги усулларни излаб топишга ундайди. Иккинчидан, хитой ҳукумати мамлакатнинг ички ҳудудларини ривожлантириш мақсадида жанубдан шимолга сув олиб бориш, транспорт тармоқларини кенгайтириш каби инфратузилма лойиҳаларини амалга оширмоқда. Давлат эски ҳудудларда ер нархини ошириш ва экологик талабларни янада кучайтириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарини янги саноат ҳудудларига олиб ўтишни рағбатлантирмоқда. Учинчидан, Хитойда барқарор ривожланишни таъминлашда ижтимоий (камбағалликка қарши кураш, урбанизация даражасининг ўсиши) компонент яққол кўзга ташланади. Ушбу йўналишда туғилиш ва шаҳарларга миграцияни чеклаш, саноатни қишлоқларга олиб кириш, табиатни қўриқлаш бўйича жамоат ишларини жорий этиш (оммавий тарзда ўрмонзорлар барпо этиш) каби ислоҳотлар амалга оширилди. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling