Хажибакиев шухрат хужаёрович


-расм. Корея Республикасининг иссиқхона газлари эмиссияси миқдорининг ўзгариши257


Download 4.29 Mb.
bet125/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

9.5.1-расм. Корея Республикасининг иссиқхона газлари эмиссияси миқдорининг ўзгариши257


Корея Республикасида иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мамлакатда 2015 йилда иссиқхона газлари савдоси тизими жорий этилди. Энергетика секторида кўмирда ишлайдиган электрстанцияларининг вақтинчалик тўхтатилиши оқибатида иссиқхона газлари миқдори -8,6%га ёки 245 млн. тоннага қисқарган. 2020 йилда эса ушбу газлар миқдорининг қисқариши туфайли ички бозорда қўшимча 2,5 млн. тонна CO2 таклиф этилиши мумкин. Корея Республикаси Атроф-муҳит вазирлиги маълумотларига кўра иссиқхона газлари савдоси мамлакатда атмосферага чиқарилаётган жами CO2 миқдорининг 70%ини қоплайди. Шунингдек, 2020 йилнинг май ойида Корея Республикаси ҳукумати 2020-2034 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли энергетика режасини эълон қилди. Унга мувофиқ 2034 йилга қадар энергетика қувватларида тикланадиган энергия манбаларининг улуши ҳозирги 15%дан






255 Jaehong Whang, Woohyun Hwang, Yeuntae Yoo and Gilsoo Jang. Introduction of Smart Grid Station Configuration and Application in Guri Branch Office of KEPCO. https://www.mdpi.com/journal/sustainability 256 OECD Environmental Performance Reviews: Korea 2017. http://oe.cd/epr-korea
257 BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган.
40%га қадар ошириш, кўмирда ишлайдиган барча электрстанцияларни хизмат муддатининг тугаши муносабати билан ёпиш режалаштирилган258.
Энергия самарадорлиги. Жаҳон амалиётида энергия тежамкорлигини оширишнинг турли йўллари мавжуд. Жумладан Хитой қайта тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга қаратилган йирик объектларни қуриш, Германия қайта тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришнинг кенг тармоқли тизимини ривожлантириш, АҚШ эса ҳарбий тадқиқотлар орқали энергия тежамкорлигини ошириш стратегияси ва ташаббусларни илгари суриш йўлини танлаган. Корея Республикаси эса бутунлай бошқа йўлни танлаб, электрэнергия ишлаб чиқариш тизимини эркинлаштириш (рақобатни рағбатлантириш мақсадида) ва энергия тизимида IT-инфраутзилмасини ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. Бунда энергия тежамкорлигини оширишда интеллектуал (“ақлли”) микро тармоқлардан фойдаланиш кўзда тутилган.
Корея Республикаси ҳукумати томонидан “яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш стратегияси доирасида энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш борасида 2008 йилдан бошлаб “ақлли тизим” (Smart Grid) стратегияси илгари сурилмоқда. Ушбу стратегияни амалга оширишда асосий эътибор интеллектуал тизимли станция (Smart Grid Station (SGS)) ва орол микротармоқлари, деб номланган шаҳар типидаги модулли концепцияни ишлаб чиқишга қаратилди. Бу борадаги Корея Республикаси стратегияси АҚШнинг ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида қўллаб-қувватлаш ва микротармоқлар орқали барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳарбий стратегиясига асосланади.
Корея Республикаси ҳукумати 2008 йилда Чеджу оролида интеллектуал тармоқлар учун тажриба майдонини қуриш учун 76,6 млрд. Вон (66 млн. долл.) ажратди. Хусусий инвесторлар томонидан ажратилган маблағлар билан биргаликда ушбу лойиҳа учун жами 172,7 млрд. вон (149 млн. долл.) сарфланди 259 . Тажриба майдонида қуйидаги технологик соҳалар ишлаб чиқилди:
Ақлли энергия тизими (Smart Power Grid) – электр узатиш тармоқларини автоматик тиклаш тизими ва электрга бўлган талабни интеллектуал мониторинг қилиш орқали электр билан таъминлаш сифати ва ишончлилигини ошириш.
Ақлли истеъмолчилар – истеъмолчилар учун интеллектуал уй-рўзғор буюмларини (жумладан, смарт-метрларга асосланган, яъни реал иш давомида энергия истеъмоли тўғрисида маълумот бериб борувчи маҳсулотлар) ишлаб чиқиш орқали энергия истеъмолини тежаш;
Интеллектуал транспорт – электромобилларни қувватлаш учун умуммиллий инфратузилмани яратиш ва “Тармоқда автомобиль” (V2G) тизимини яратиш (электр энергиясидан фойдаланиш даражаси паст даврларда




258 https://www.enerdata.net/publications/daily-energy-news/south-koreas-ets-emissions-dipped-2-2019.html 259 Jaehong Whang, Woohyun Hwang, Yeuntae Yoo and Gilsoo Jang. Introduction of Smart Grid Station Configuration and Application in Guri Branch Office of KEPCO. https://www.mdpi.com/journal/sustainability
автомобилларни қувватлаш ва электр энергиясидан фойдаланиш даражаси юқори даврларда ортиқча электрни қайта сотиш);
Қайта тикланадиган интеллектуал энергия манбалари электрэнергиясини узатишнинг микротармоқларини ўрнатиш орқали уйлар, бинолар ва фабрикаларда энергия таъминотини ошириш;
Ақлли электр хизматлари (Smart Electricity Services) электрэнергия бозорида рақобатни кучайтириш, янги бизнес моделлар ҳисобидан энергия истеъмоли даражасини пасайтириш.
Ушбу стратегияни амалга оширишда 168 та корея ва хорижий компаниялар иштирок этди. KEPCO компанияси ушбу соҳани ривожлантириш учун 2030 йилга қадар 7 млрд. доллар инвестиция сарфлашини эълон қилди.
Bloomberg маълумотларига кўра Корея Республикаси 2019 йилда барқарор ривожланиш учун йўналтирилан облигацияларнинг етакчи эмитентига айланди. Жаҳонда барқарор ривожланиш соҳасидаги лойиҳалар учун йўналтирилган облигациялар миқдори 16,4 млрд. долларни ташкил этди ва унинг 16%и Корея Республикаси ҳиссасига тўғри келди. Мамлакат эмитентлари томонидан чиқарилган “яшил облигациялар миқдори 2013-2019 йилларда 0,5 млрд. доллардан 5,8 млрд. долларгача ёки 11,6 мартага ўсган260.
“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнини жадаллаштиришда Корея Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинган “Тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш режаси 3020 (“RE3020”)” дастури ва “Водород иқтисодиёти бўйича йўл харитаси” муҳим аҳамиятга эга.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling