Хажибакиев шухрат хужаёрович


Стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари302


Download 4.29 Mb.
bet150/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари302


Мақсадли кўрсаткичлар

Кутилаётган натижа

Иссиқхона газларининг ЯИМга нисбатан солиштирма
ажратмаларини қисқартириш

2010 йилдаги даражадан 10%га
қисқартириш

Энергия самарадорлигини ошириш

Икки баравар

Тикланадиган энергия манбаларини янада ривожлантириш

Умумий электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмининг 25%идан
кўпроғига етказиш

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини замонавий, арзон ва ишончли энергиядан фойдаланиш имкониятини
яратиш

100%гача


ноат корхоналари инфратузилмасини модернизациялаш, соф ва экологик хавфсиз технологиялар ва саноат
раёнларидан янада кенг фойдаланиш ҳисобига уларнинг барқарорлигини таъминлаш

Энергия самарадорлигини 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорга ошириш

Мотор ёқилғиси ва автотранспорт воситалари ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланишни кенгайтириш,
электр транспортни ривожлантириш

Энергия самарадорлик ва экологик жиҳатдан яхшилаш

қтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш

1 млн. гектаргача майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ва уларда етиштириладиган экинлар ҳосилдорлигини 20-
40%гача ошириш

Ерларнинг таназзулга учрашиш даражасини
пасайтириш

Нейтрал балансга эришиш

Асосий қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини
ишлаб чиқариш

Ўртача ҳосилдорлигини 20-25%
гача ошириш



302 Ўзбекистон Республикаси Президентининг“2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 4 октябрь, ПҚ-4477-сон Қарорининг 1-иловаси асосида тузилган.
Мамлакатимизда “яшил” иқтисодиётга ўтишда энергия ресурслари истеъмолини диверсификациялаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш иккинчи устувор йўналиш сифатида белгиланган. Ушбу мақсадга эришишда қайта тикланувчи энергия манбаларини ўзлаштириш, биноларни қуриш ва улардан фойдаланиш, транспорт соҳаси ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда энергия истеъмолини диверсификациялаш муҳим аҳамият касб этади.
2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларини янада ривожлантириш ҳисобига ушбу энергия манбалари улушини умумий электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмининг 25%идан кўпроғига етказиш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг замонавий, арзон ва ишончли энергиядан фойдаланиш имкониятини 100%га етказиш вазифалари белгиланган (10.1.1- жадвал).
Учинчи устувор йўналиш иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатиш, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва табиий экотизимларни асраш муаммоларини қамраб олади. Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ҳамда Оролбўйидаги экологик инқирознинг салбий таъсирини юмшатиш чоралари учинчи устувор йўналиш соҳалари ҳисобланиб, қуйидагилар мазкур йўналишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳисобланади:

  • иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ва уларда етиштириладиган экинлар ҳосилдорлигини 20-40%гача ошириш;

  • ерларнинг таназзулга учраши бўйича нейтрал балансга эришиш;

  • асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўртача ҳосилдорлигини 20-25%гача оширишга эришиш.

Тўртинчи йўналиш “яшил иқтисодиёт”ни қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий механизмларини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилган бўлиб, “яшил технологиялар”ни жорий этишнинг институционал асосларини ривожлантириш, “яшил иқтисодиёт” соҳасидаги норматив- ҳуқуқий базани такомиллаштириш, энергия самарадорлигини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини ривожлантириш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини таълим ва фанга интеграция қилиш, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш учун салоҳиятни ошириш ва қулай муҳит яратиш “яшил инвестициялар”ни қўллаб-қувватлаш каби соҳаларни қамраб олади.
Стратегиянинг муҳим вазифалари ва устувор йўналишлари миллий, тармоқ, соҳа режалари ва ривожланиш стратегияларида белгиланган тадбирлар воситасида амалга оширилади.

    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling