Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг 2021 йил 30 апрелдаги 154/24-6-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар


Download 325.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana09.06.2023
Hajmi325.05 Kb.
#1466650
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Кенгашининг 1 C8Qtn1N

e-qaror.gov.uz
01.08.2022
6
тутилган бўлса, ушбу таклифлар асосланган ҳолда қабул қилинмаслиги лозим.
19. Ишчи комиссия таклифларни “Очиқ бюджет” ахборот порталига
келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда ушбу Низомнинг 15 ва 18-
бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги ҳамда тадбирлар амалга
оширилиши имкониятларини ўрганади ва таклифларни мезонларга мувофиқ
саралаб боради.
Ишчи комиссия таклифлар бўйича ҳар бир тадбирларни амалга ошириш
учун талаб этиладиган маблағнинг дастлабки миқдорини аниқлайди ва бу
миқдорлар бўйича ўз хулосаларини ишчи органга тақдим этади.
20. Танлаб олинган тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган
маблағнинг дастлабки миқдори тегишлилига кўра тармоқ корхоналари хулосаси
асосида лойиҳа-смета хужжатлари бўйича аниқлаштирилади. Тадбир ғолиб деб
топилгандан сўнг лойиҳани амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари
ишлаб чиқилади ҳамда тадбирнинг якуний қийматига аниқлик киритилади.
Агар тадбирнинг дастлабки қийматига нисбатан лойиҳа-смета хужжатларига
кўра якуний қиймати кўпроқни ташкил этса, мазкур ҳолатларда лойиҳани
амалга ошириш учун талаб этиладиган кўшимча маблағ туман “Фуқаролар
ташаббуси жамғармаси"даги мавжуд ёки келгусида келиб тушадиган маблағлар
хисобидан қоплаб берилади. Ғолиб деб топилган лойиҳанинг дастлабки
қийматидан келиб чиқиб, тадбир доирасида амалга ошириладиган ишлар (товар
ва хизматлар) хажмини камайтиришга йўл қўйилмайди.
21. Ишчи комиссия томонидан рад этилган таклифлар бўйича таклиф
берган шахснинг шахсий кабинетига рад этишнинг асосланган сабаблари
тўғрисида хабарнома юборилади.
22. Ишчи орган танлаб олган таклифлар танлаб олинган санадан
эътиборан уч иш куни ичида ишчи орган томонидан онлайн овоз беришни
ташкил этиш учун “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштиради. Овоз
бериш таклифлар жойлаштирилган санадан эътиборан йигирма иш куни
давомида ўтказилади.
23. “Очиқ бюджет” ахборот порталида рўйхатдан ўтган ҳар бир шахс ҳар
бир жараён давомида “Очиқ бюджет” ахборот порталида фақат бир маротаба
таклиф қолдириши ва бир таклифга овоз бериши мумкин.
24. Овоз бериш жараёни якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган
таклифлар ғолиб деб топилади ва таклифларга берилган овозлар сонидан келиб
чиқиб юқоридан пастга қараб саралаб олинади. Бунда таклифлар ғолиб деб
топилиши учун 10 тадан кам бўлмаган овоз сонига эга бўлиши лозим. Ғолиб деб
топилган таклифдан ортган жамғармадаги маблағ навбатдаги ғолиб таклифлар
учун молиялаштирилади.
Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга оширишда юзага келган техник
муаммолар сабабли ёки ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича бошқа манбалар
хисобидан маблағлар ажратилиши холати кузатилганда мазкур ғолиб деб
топилган лойиҳалар “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" хисобидан
молиялаштирилмайди ва ушбу лойиҳалар учун ажратилиши кўзда тутилган
маблағлар “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"га қайта тикланади. Ушбу
маблағлар доирасида бошқа ғолиб лойиҳаларни аниқлашга йўл қўйилмайди.
25. Ғолиб деб топилган таклифларни амалга оширишнинг жами қиймати
тегишли жамғармада мавжуд маблағлар миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас.
Ғолиблар аниқлангандан сўнг "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"да



Download 325.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling