Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг 2021 йил 30 апрелдаги 154/24-6-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар


Download 325.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana09.06.2023
Hajmi325.05 Kb.
#1466650
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Кенгашининг 1 C8Qtn1N

e-qaror.gov.uz
01.08.2022
7
шаклланган қолдиқ маблағлар ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг якуний
қийматига аниқлик киритилиши муносабати билан қўшимча талаб этиладиган
фарқни қоплашга ёки келгусида ўтказиладиган “Ташаббусли бюджет"
жараёнларига йўналтирилади.
Ғолиб деб топилган лойиҳалар муаллифлари томонидан тадбирларни
амалга оширишнинг барча босқичларини кузатиш ҳамда бажарилган ишларни
реал-вақт кўринишида баҳолаб бориш имкониятига эга бўлади. Бунда
жамоатчилик назорати доирасида фуқаролар тадбирларни кузатиб бориш
орқали қонун бузилиши холатлари ёки камчиликлар кузатилганда шикоят
тарзида ваколатли органларга мурожаат қилишлари мумкин. Фуқаролар
томонидан лойиҳани амалга оширишда бошқа кўринишдаги аралашувларга
(пудратчи корхонани аниқлаш ёки ишларни уларнинг ўзлари томонидан амалга
оширилиши, лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш ва шу кабилар) йўл
қўйилмайди.
26. Ишчи комиссия овоз бериш жараёни якунларига кўра, жамғармадаги
маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган тадбирлар бўйича таклифларни овоз
бериш жараёни якунланган санадан эътиборан бир ҳафта муддатда тегишли
халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Молиялаштириладиган тадбирлар бўйича таклифларда, қоида тариқасида,
объектлар тўғрисидаги маълумотлар (жойлашган жойи, ҳолати, амалга ошириш
муддати, буюртмачиси ва бошқалар) кўрсатилади.
Ғолиб бўлган тадбирларни молиялаштириш бюджет маблағларини
молиялаштириш тартибида амалга оширилади.
27. Ишчи орган халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан
маъқулланган таклифларни «Очиқ бюджет» ахборот порталида ва оммавий
ахборот воситалари орқали эълон қилиб боради.
28. Ишчи комиссия “Очиқ бюджет” ахборот порталига қўшимча равишда:
жамғармадан йўналтирилган маблағлар тақсимоти тўғрисидаги
маълумотни;
жамғармадан йўналтирилган маблағлар бўйича амалга оширилган давлат
харидлари тўғрисидаги маълумотни;
жамғармадан йўналтирилган маблағларнинг молиялаштирилиши
тўғрисидаги маълумотни жойлаштиради.
Шаҳар ҳокимликлари Ишчи комиссиянинг ҳар йили шаҳар ҳокими
бошчилигида телевизион каналлар орқали “Ташаббусли бюджет” жараёни
амалга оширилиши борасида фуқароларга жонли мулоқотни олиб боришни
назарда тутувчи дастурда иштирок этишни йўлга қўяди.
29. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни амалга
ошириш бўйича тузилган шартномага ишлар ҳажмининг кўпайиши ёки
лойиҳанинг ўзгартирилиши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилишига йўл
қўйилмайди.
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни амалга
ошириш натижаларига кўра янги (қайта) қурилган ёки таъмирланган
объектларнинг ишга туширилиши ва унинг келгусидаги фаолиятини сақлаш
билан боғлиқ харажатлар бюджет қонунчилигига мувофиқ тегишинча балансда
сақловчи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади



Download 325.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling